Умуртқа суяги

Умуртқа, умуртқалар – одам ва умуртқали ҳайвонлар умуртқа погонасини ташкил этадиган калта ғовак суяклар. Одамда умуртқа тана, равоқ ва ўсиқлардан иборат. Умуртқа 33—34 бўлиб, булардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 таси бел, 5 таси думғаза ва 4—5 таси дум умуртқасидир. Думғаза ва дум умуртқалари кейинчалик (киши 17—25 ёшга етганда) ўзаро бирлашиб, битта суякни ҳосил қилади. Умуртқа равоқларининг бирлашишидан вужудга келган каналда орқа мия, умуртқа атрофида эса мускуллар жойлашган. Умуртқаларнинг ўзаро қўшилишидан умуртқа поғонаси ташкил топади.

Манбалар