„Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ (таржимаси „(Синган) юрагимни қайта тикла“) — америкалик қўшиқчи Тони Брахтон (талаффузи: Тони Брекстон) ижро этган қўшиқ. Брахтоннинг 1996-йил чиқарилган „Сеcрец“ номли иккинчи студиявий албомига киритилган. Қўшиқни Диане Wаррен (талаффузи: Даен Уоррен) ёзган, Давид Фостер (талаффузи: Девид Фостер) унга продюсерлик қилган. Қўшиқ 1996-йил 7-октябрда ЛаФаcе Реcордс лейбли орқали албомнинг иккинчи сингли сифатида чиқарилган. Қўшиқда муаллиф собиқ севгилисидан қайтиб келишини ҳамда оғритган кўнглини юпатишни ёлвориб сўрайди. „Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ қўшиғи 1997-йилда 39-Граммй Аwардс маросимида „Энг яхши аёл поп-вокал ижроси“ (инглизча: Бест Фемале Поп Воcал Перформанcе) номинациясида ғолиб чиққан. Қўшиқ бутун дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ ададда, АҚШнинг ўзида эса деярли 3 миллион нусхада сотилган бўлиб, энг кўп сотилган сингллар сафидан ўрин олган.

„Ун-Бреак Мй Ҳеарт“
Тони Брахтон сингли
Сеcрец албомидан
Чиқарилган санаси 1996-йил 7-октябр (1996-10-07)
Ёзиб олинган 1995
Студия
Жанр
Давомийлиги 4:32
Лейбл ЛаФаcе
Қўшиқ муаллиф(лар)и Диане Wаррен
Продюсер(лар) Давид Фостер
Тони Брахтон сингллари хронологияси
„Ёу'ре Макин' Ме Ҳигҳ“ / „Лет Ит Флоw“
(1996)
„Ун-Бреак Мй Ҳеарт“
(1996)
„И Дон'т Wант То“ / „И Лове Ме Соме Ҳим“
(1997)
Клипи
„Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ ЁуТубеда

„Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ қўшиғининг жаҳон бўйлаб бозори чаққон бўлган. Тарона АҚШда „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида энг юқори поғонага кўтарилиб, ушбу позицияни 11 ҳафта давомида эгаллаб турган. Шунингдек, „Ҳот Данcе Cлуб Сонгс“ ҳамда „Адулт Cонтемпорарй“ хит-парадларида ҳам энг юқори поғонани эгаллаган. 1998-йилда Биллбоард 1958-йилга бориб тақаладиган 40 йиллик тарихини нишонлар экан, „Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ хит-парад тарихидаги яккахон хонанда ижро этган энг муваффақиятли қўшиқ деб топилган[2]. Европада қўшиқ ўндан ошиқ мамлакат хит-парадида энг юқори бешталикка кирган, Австрия, Белгия, Руминия, Швеция ва Швейсария хит-парадларида биринчи поғонагача кўтарилган.

Қўшиқ учун режиссёр Билле Wоодруфф клип суратга олган. Клипда Брахтон суюкли ёри ўлимидан қайғуриб, бирга ўтказган бахтли дамларини хотирлаётгани тасвирланган. Хонанда 1996-йил „Биллбоард Мусиc Аwардс“ тадбири очилишида „Ун-Бреак Мй Ҳеарт“ қўшиғини куйлаган. Қўшиқни бугунга қадар бир неча хонанда ва гуруҳ, жумладан, „Wеэзер“ рок гуруҳига кавер қилган.

Манбалар

  1. ↑ Ниэлсен Бусинесс Медиа, Инc.. Биллбоард. Ниэлсен Бусинесс Медиа, Инc., 21 Септембер 1996 — 64–-бет. 
  2. ↑ Биллбоард 40 Еарс оф тҳе Топ 40: Тҳе Ҳот 100 оф тҳе Ҳот 100: Топ Сонгс оф Фоур Деcадес. Биллбоард, Септембер 19, 1998. Қаралди: 2010-йил 25-сентябр. 

Ҳаволалар