Un-yorma sanoati
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ун-ёрма саноати - озиқ-овқат саноатиимнг галла донларини қайта ишлайдиган тармоғи. Асосий маҳсулоти ун ва ёрма. Ун тортиш қадимдан маълум. Дастлаб донлар ёрғучоқ (тошёрма) ва ўғирда янчилган, қўл тегирмонда ёрма ёки ун қилинган, кейинчалик сув тегирмонлари, ХВИИ асрда кам сувли жойларда шамол тегирмонлари қурилди. 1786-йил Буюк Британияда, 1818-йилда Россияда буғ билан ишлайдиган дастлабки тегирмонлар пайдо бўлди. Электр энергияси пайдо бўлиши билан тегирмонлар асосан шу энергия билан ишлатила бошланди ва соҳа жадал ривожланди.
Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам ғалла қадимдан майда сув тегирмонларида тортилган. 1870-йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида кепакли жайдари ун тортиладиган, унумдорлиги бир суткада бир неча сентнер бўлган 5 мингдан ортиқ тегирмон бўлган. 1903-йилда 1975 та кичик сув тегирмони ишлади. Биринчи катта тегирмон (зд) 1883-йилда Тошкентда, иккинчиси 1898-йилда Самарқандда қурилди. Кейинчалик йирикроқ тегирмонлар Андижон (1901) ва бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлди. 1908-йилда Туркистон ўлкасида 26,4 минг т., 1913-йилда 37,9 минг т ун тайёрланган.
1918-йил йирик тегирмонлар национализация қилинди, 1920-йил "Туркун" — Туркистон Республикаси ун саноати трести ташкил этилди, унинг таркибида 21 ун корхонаси, 6 та гуруч заводи ишлади. Ўша йилларда Ўзбекистонда хусусий мулк бўлган 4510 сув тегирмони ва обжувозлар бор эди.
30-йиллардан бошлаб вилоятлар марказлари, саноат корхоналари жойлашган йирик шаҳарларда янги ун заводлари ва комбинатлари курилиши бошланди. 1932-йилда дон махсулотларини тайёрлаш, кайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган "Ўздонтайёрлов" республика идораси тузилди (1992-йилдан "Ўздонмахсулот" давлатаксиядорлик корпорацияси). 1941-йилга келиб республикада саноат йўли билан ун ишлаб чиқариш 10 марта кўпайди (345,8 минг т). 60—70-йилларда 3 навли ун тортадиган, 240 т/сутка қувватли 8 та ун комбинатлари ишга туширилди. 1970-йилда республика ун заводларининг ишлаб чиқариш қувватлари 3243 т/суткага етказилди. 1991-йилдан кейин қишлоқ жойларда кўпгина жамоа, ширкат хўжаликларида кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлари томонидан электр куввати билан ишлайдиган кичик тегирмонлар қуриш ривож топди.
"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси таркибида навли ун, манний ёрмаси ишлаб чиқариладиган 52 завод бор. Уларнинг 20 тадан кўпроғи замонавий технологик ускуналар (асосан, Швейсариянинг "Бюллер АГ" фирмаси) билан жихрзланган (2004).
Озиқ-овқат саноатининг яна бир муҳим тармоғи ёрма саноатида сули, маржумак, буғдой, арпа, маккажўхори, шоли ва дуккакли экинлар (нўхат, ловия, ясмиқ) донидан ҳар хил ёрма ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда, асосан, шолидан турли навли гуруч тайёрланади. Унинг йирик корхоналари Тошкент, Музробод, Хўжайли, Шуманай, Хонқа, Боғот ва бошқа шаҳарларда жойлашган. "Навоий дон маҳсулотлари"да қандолатчилик ва нон саноати учун маккажўхори ёрмаси билан бирга маккажўхори уни ҳам ишлаб чиқарилади.
2003-йилда Ўзбекистон Ун-ёрма саноати корхоналарида 971,1 минг тонна ун, 36,9 минг тонна ёрма, шу жумладан, 35,6 минг тонна гуруч ишлаб чиқарилди (2000-йилда тегишлича 1756,1; 88,5; 84,3 минг тонна).
Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда буғдой уни озиқ-овқат маҳсулоти тайёрлашда асосий ўринда туради. Бу мамлакатларда аҳоли жон бошига нон истеъмол қилишнинг пасайиб боришига қарамай, ун ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бормокда. АҚСҲ, Канада, Япония, Буюк Британия, Франсия, Италия, Мексика, Бразилия ва бошқа мамлакатларда унёрма ишлаб чиқариш саноати яхши тараққий этган.
Адабиёт
- Бутковский В.А., Мукомолное производство, М., 1990.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |