Унаи Эмерй Этхегоиэн (1971-йил 3-ноябрда туғилган) испаниялик футбол мураббийи ва собиқ футболчи бўлиб, ҳозирда Премер-лиганинг Астон Вилла клубини бошқармоқда. У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири сифатида кенг тан олинган[3][4][5][6][7].

Унаи Эмерй
Эмери 2016-йилда Севиля мураббийи сифатида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Унаи Эмерй Этхегоиэн[1]
Таваллуд санаси 1971-йил 3-ноябр (1971-11-03) (54 ёш)[1]
Таваллуд жойи Ҳондаррибиа, Испания
Бўйи 1.8 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Астон Вилла (мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1986—1990[2] Реал Соcиэдад
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1995 Реал Соcиэдад Б 89 (8)
1995—1996 Реал Соcиэдад 5 (1)
1996—2000 Толедо 126 (2)
2000—2002 Раcинг Феррол 61 (7)
2002—2003 Леганéс 28 (0)
2003—2004 Лорcа Депортива 30 (1)
Тотал 339 (18)
Бошқарган клублари
2004—2006 Лорcа Депортива
2006—2008 Алмерíа
2008—2012 Валенcиа
2012 Спартак Мосcоw
2013—2016 Севилла
2016—2018 Парис Саинт-Гермаин
2018—2019 Арсенал
2020—2022 Вилларреал
2022— Астон Вилла
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Асосан Испаниянинг Сегунда дивизионида ўйнаб, 2004-йилда фаол футболчилик фаолиятини якунлагач, Эмерй мураббийликка ўтди. У Лорcа Депортивада иш бошлаб, биринчи мавсумидаёқ жамоани Сегунда дивизионига олиб чиқишга эришди. Сўнгра у Алмерíага ўтиб, бу клубни тарихида биринчи марта Ла Лигага кўтарилишига эришди. Кейинчалик Валенcиага ўтган Эмерй жамоани мунтазам равишда энг кучли учликка олиб чиқди. Валенсияда шартномаси узайтирилмагач, у олти ойга Москванинг Спартак жамоасига ўтди, бироқ натижалар яхши бўлмагани сабабли ишдан бўшатилди. 2013-йилда Севиллага ўтган Эмерй бу ерда мисли кўрилмаган уч йил кетма-кет Европа Лигасини қўлга киритишга эришди.

Эмери 2016-йилда Франсиянинг „Парис Саинт-Гермаин“ клубига ўтди. У ерда Лига 1 чемпионлигини, иккита Франсия кубоги, иккита Лига кубоги ва иккита Чемпионлар суперкубогини қўлга киритди, жумладан иккинчи мавсумида тўртта ички турнирда ғалаба қозонди[8]. Шартномаси тугагач, Эмери 2018-йилда Арсèне Wенгернинг ўрнини эгаллаган ҳолда Англиянинг „Арсенал“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди. У биринчи мавсумида Европа лигаси финалигача етиб борди, аммо 2019-йил ноябрда лавозимидан четлаштирилди. 2020-йил июлда „Вилларреал“га бош мураббий бўлиб ишга жойлашди ва дастлабки мавсумидаёқ Европа лигасида ғолиб чиқди, кейинги мавсумда эса клубни Чемпионлар лигаси ярим финалигача олиб чиқди. 2022-йил октябрда у Премер-лигага қайтиб, „Астон Вилла“ни бошқара бошлади ва жамоани 2024-йилда УЭФА Конференсиялар лигаси ярим финалига ҳамда бир йил ўтиб Чемпионлар лигаси чорак финалига олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Биографияси

Эмери Басклар мамлакати, Гипузкоа вилоятининг Ондаррибиа шаҳрида туғилган[9][10]. Унаи баск тилининг туб сўзлашувчисидир[11]. Унинг отаси ва бобоси, мос равишда Жуан ва Антонио, ҳам футболчи бўлган, иккаласи ҳам дарвозабон ампуласида ўйнаган. Отаси иккинчи дивизиондаги бир нечта клублар, жумладан Реал Унион сафида ўйнаган бўлса, бобоси эса шу клуб билан олий дивизионда мусобақа юритган[12][13][14]. Эмерининг амакиси Роман ярим ҳимоячи лавозимида тўп сурган[15][16]. 2021-йил июл ойида Эмерилар оиласи Реал Унион клубини сотиб олиш жараёнини якунлади ва унинг акаси Игор клуб президенти лавозимини эгаллаган[17].

Эмерининг турмуш ўртоғи Луиса Фернандес[18]. Уларнинг ўғли Ландер ҳам дарвозабон бўлиб, 2024-йил январ ойида Астон Вилланинг 21 ёшгача бўлган жамоасига қўшилган[19].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Эмерй: Унаи Эмерй Этхегоиэн: Манагер“. БДФутбол. Қаралди: 2018-йил 21-май.
  2. ↑ „Эмерй: "¿Ла Реал? Ме дебо ал Севилла, перо мис орíгенес но лос олвидо"“ [Реал? И оwе муч то Севилла, бут И ҳавен'т форготтен мй оригинс] (эс). Cадена СЕР (2015-йил 29-май). 2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-декабр.
  3. ↑ Wҳите, Марк „Ранкед! Тҳе 50 бест манагерс ин тҳе wорлд“ (эн). фоурфоуртwо.cом (2024-йил 6-май). Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  4. ↑ Ритчиэ, Cалум „Ранкинг тҳе 20 бест манагерс ин wорлд фоотбалл ригҳт ноw - ин ордер“ (эн). ГивеМеСпорт (2024-йил 3-май). Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  5. ↑ „Тҳе 25 бест манагерс ин мен'с wорлд фоотбалл - ранкед“ (эн-ГБ). 90мин.cом (2023-йил 15-сентябр). Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  6. ↑ Энтwистле, Луке „Унаи Эмерй 'оне оф тҳе бест манагерс ин тҳе wорлд', Оллиэ Wаткинс 'оне оф тҳе бест форwардс ин Эуропе' - Пауло Фонсеcа фулл оф праисе фор Астон Вилла“ (эн-УС). ГЕТ Фоотбалл (2024-йил 11-апрел). Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  7. ↑ Мукҳержеэ, Соҳам „Журген Клопп аимс диг ат Арсенал ас Ливерпоол босс праисес 'инcредибле' жоб Унаи Эмерй ҳас доне wитҳ Астон Вилла | Гоал.cом“ (эн). www.гоал.cом (2024-йил 10-май). Қаралди: 2024-йил 16-июл.
  8. ↑ Дупрé, Рéми „Фоотбалл: верс уне деухиèме саисон ау ПСГ поур л'энтраîнеур Унаи Эмерй?“ [Фоотбалл: сеcонд сеасон ин сигҳт ат ПСГ фор cоач Унаи Эмерй?] (фр) (2017-йил 28-май). Қаралди: 2017-йил 29-май.
  9. ↑ Мартíн, Луис. „Эл инcордио де Ҳондаррибиа“ (эс) (2012-йил 18-сентябр). Қаралди: 2017-йил 27-декабр.
  10. ↑ „Эмерй, де Ҳондаррибиа а пелеар пор ла Чампионс“ [Эмерй, фром Ҳондаррибиа то фигҳтинг фор тҳе Чампионс] (эс) (2017-йил 7-март). Қаралди: 2017-йил 27-декабр.
  11. ↑ Трудгилл, Петер. Эуропеан Лангуаге Маттерс: Энглиш ин Иц Эуропеан Cонтехт. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 230-бет. 
  12. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед САГА
  13. ↑ „Эмерй: ҳижо де портеро, падре де энтренадор“ [Эмерй: сон оф а гоалкеэпер, фатҳер оф а cоач] (эс) (2010-йил 5-июн). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-май.
  14. ↑ „Муэре эл падре де Унаи Эмерй“ [Тҳе фатҳер оф Унаи Эмерй диэс] (эс) (2015-йил 10-май). Қаралди: 2015-йил 11-май.
  15. ↑ „Ла династíа де лос Эмерй“ [Эмерй дйнастй] (эс) (2008-йил 15-ноябр). Қаралди: 2015-йил 11-май.
  16. ↑ „Видас cрузадас эн ла сага де лос Эмерй“ (эс) (2011-йил 20-май). Қаралди: 2015-йил 11-май.
  17. ↑ Рамажо, Роберто. „Лос Эмерй я мандан эн эл Реал Униóн“ (Спаниш). Диарио АС (2021-йил 21-июл). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  18. ↑ Ҳаwкей, Иан. „Стеэл меэц стйле фор неw Арсенал манагер Унаи Эмерй“. Тҳе Тимес (2018-йил 27-март). Қаралди: 2024-йил 11-январ.
  19. ↑ Тоwнлей, Жоҳн. „Жоҳн Тоwнлей'с Астон Вилла нотебоок: Жануарй трансфер латест, Адидас кит детаилс & Эмерй'с сон ин фор У21с“. Бирмингҳам Маил (2024-йил 10-январ). Қаралди: 2024-йил 11-январ.

Ҳаволалар