Undan nimam kam?
„Ундан нимам кам?“ — „Болалар“ ўзбек поп-рок гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов ва Лола ижро этган қўшиқ. 2004-йил эълон қилинган. Лоланинг ўша йили эълон қилинган „Муҳаббатим“ номли студиявий албомига ўн иккинчи трек ўлароқ киритилган[1]. Ўзбекистонда ҳамда қўшни мамлакатларга хитга айланган. Қўшиқ поп-рок жанрида бўлиб, до минор тоналлигида ёзилган[2]. „Ундан нимам кам?“ матнини ҳам, куйини ҳам Содиқов ёзган[манба керак].
| „Ундан нимам кам?“ | |
|---|---|
| Тоҳир Содиқов ва Лола қўшиғи | |
| Ёзиб олинган | 2004 |
| Жанр | поп-рок |
| Давомийлиги | 3:57 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Тоҳир Содиқов |
| Бастакор(лар) | Тоҳир Содиқов |
| Клипи | |
| „Ундан нимам кам?“ ЁуТубеда | |
„Ундан нимам кам?“ қўшиғининг студиявий ёзувида икки хонанда бандларни навбати билан ижро этган, аммо Содиқов ҳам, Лола ҳам берган консертларида қўшиқни яккахон тарзда ижро этиб келади. Содиқов қўшиқ матнини бир оз ўзгартириб, унинг ремиксини ёзган[3]. Лола эса 2011-йил қўшиқни жаз жанрида ёзиб олган[4][5].
2021-йил гуруҳ аъзоси Ҳусан Содиқов ўзининг расмий ЁуТубе каналида „Ундан нимам кам?“ қўшиғи ремиксини гуруҳнинг 2019-йилга қадар эълон қилинган қўшиқлари ремиксларидан, бир янги қўшиқ, бир кавер ҳамда бир попурридан иборат „21-албом“ номли албомига тўртинчи трек ўлароқ киритган[6], аммо бу тароналар 2019-йилда албом шаклида эълон қилинмаган, балки шунчаки сингл ўлароқ чиқарилган.
Шунингдек, „Ундан нимам кам?“ қўшиғи „Болалар“ гуруҳининг 2007-йил „иТунес“да эълон қилинган „Тҳе Верй Бест оф тҳе Фонтана Еарс“ (таржимаси „Фонтана йилларнинг энг сара [қўшиқлари]“) терма албомига 14-трек ўлароқ киритилган[7]. Бу албом марказий осиёлик хонанда ёки гуруҳнинг „иТунес“да эълон қилинган илк албомидир. Аммо албом муаллифлик ҳуқуқлари билан боғлиқ келишмовчиликлар туфайли 2012-йилдан кейин платформадан олиб ташланган.
„Ундан нимам кам?“ қўшиғи учун содда клип суратга олинган. Унда Содиқов ва Лола бир гуруҳ мусиқачилар билан қўшиқни ижро этаётгани тасвирланган[8].
Манбалар
- ↑ „Муҳаббатим“ (инглизча). Спотифй. Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.
- ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 9-сентябр 2022-йил.
- ↑ „Тоҳир Содиқов - Ундан нимам кам“. ЁуТубе (23-апрел 2022-йил). Қаралди: 3-сентябр 2022-йил.
- ↑ „Лола концертидан илк эксклюзив фоторепортаж“. Сайёд (18-ноябр 2011-йил). Қаралди: 3-сентябр 2022-йил.
- ↑ „Лола Юлдашева - Ундан нимам кам (Оффиcиал мусиc)“. ЁуТубе (1-август 2019-йил). Қаралди: 3-сентябр 2022-йил.
- ↑ „"Болалар" гуруҳининг 21 чи оригинал альбоми“. ЁуТубе (9-май 2021-йил). Қаралди: 17-ноаябр 2022-йил.
- ↑ „иТунес - Мусиc - Тҳе Верй Бест оф тҳе Фонтана Еарс бй Болалар (ингл.)“. Аппле Мусиc (22-январ 2007-йил). Қаралди: 2012-йил 11-май.
- ↑ „Лола ва Болалар - Ундан нимам кам“. ЁуТубе (3-июл 2013-йил). Қаралди: 3-сентябр 2022-йил.