Undiruvchi sanoat
Ундирувчи саноат, ундирма саноат — ер остидан, сувдан ва ўрмонлардан ҳар хил хом ашёлар ва ёқилғилар олиш билан шуғулланувчи саноат тармоклари мажмуи. Ундирувчи саноатнинг асосий тармоқлари фойдали қазилмалар (кумир, нефт, газ, сланец, торф, темир рудаси, рангли, нодир ва асил металлар ҳамда норуда хом ашёлар) қазиб олиш, овчилик, балиқчилик, денгиз ҳайвонларини овлаш, денгиз маҳсулотларини йиғиш, ёғоч тайёрлаш ва бошқа Ундирувчи саноат маҳсулотлари, асосан, ишлов берувчи саноатда қўлланади.
Ундирувчи саноат озиқ-овқат ва саноат хом ашёси олишнинг муҳим базаси ҳисобланади. Техника тараққиёти туфайли халқ хўжалигида турли хил хом ашёга бўлган талаб мунтазам ошиб боради, натижада Ундирувчи саноатнинг янги тармоқлари вужудга келади. Ундирувчи саноатнинг тараққиёт даражаси ҳар бир мамлакатнинг табиий, ижтимоийиқтисодий шароити билан белгиланади.
Ўзбекистонда Ундирувчи саноатнинг барча тармоқларида йирик техника базаси вужудга келтирилган. Айниқса, мустақиллик йилларида кўмир, газ, нефт қазиб олиш ривожланди. Кўпданкўп янгиянги хом ашё конлари топилди. Ундирувчи саноат хом ашёси базасида йирик саноат мажмуалари (мас, Олмалиқ, Навоий конметаллургия комбинатлари) фаолият кўрсатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |