Ундош товушлар — оғиз ва бўғиз бўшлиғида турли тўсиқларга учраб пайдо бўладиган, таркиби фақат шовқиндан ёки овоз ва шовқиндан иборат товушлар. Уларнинг талаффузида ҳаво оқими сирғалиб ёки портлаб чиқади. Бу ҳаво оқими ун пайчаларини титратиб ёки титратмай ўтади. Натижада турли жиҳатдан бирбиридан фарқли Ундош товушлар ҳосил бўлади. Дунёдаги ҳар бир тил ўзига хос ундошлар тизимига эга. Тилдаги ундошлар тизими консонантизм (лотинча: cонсонанс — ундош товуш) дейилади. Ундош товушлар сони турли тилларда турличадир. Масалан, ҳозирги ўзбек адабий тилида Ундош товушлар сони 24 та бўлса, бошқа тилларда бундан кам (мас, турк тилида 17 та) ёки ортиқ бўлиши мумкин. Бу миқдор рус тилида 34 тани, фин тилида 14 тани ташкил этади.

Ундош товушлар бир неча жиҳатдан тасниф қилинади: 1) овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра; 2) ҳосил бўлиш ўрнига (нутқ аъзоларининг иштирокига кўра;3) ҳосил бўлиш усулига кўра; 4) палатализацияга (тилнинг қаттиқ танглай томон кўтарилишига) кўра. Ушбу таснифларни ҳозирги ўзбек адабий тилидаги 24 та [б, в, г, д, ж (жюри), ж (жўжа), й, к, л, м, н, нг, п, р, с, т, ф, х, с, ч, ш, қ, ғ, ҳ] Ундош товушлар мисолида кўриб чиқиш мумкин.

Овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра, Ундош товушлар 2 асосий турга бўлинади: сонорлар ва шовқинлилар. Сонорлар (м, н, нг, л, р) таркибида шовқинга нисбатан овоз устунлик қилади. Ш о в қинлилар эса фақат шовқиндан ёки шовқинга овоз қўшилишидан қосил бўладиган Ундош товушлардир. Овознинг қатнашиши ёки қатнашмаслигига кўра, шовқинли ундошлар ҳам 2 га: жарангли ундошлар ва жарангеиз ундошларга бўлинади. Жарангли ундошлар (мас, б, в, г, д, з, й) шовқинга овоз қўшилган ундошлардир. Жарангсиз ундошлар эса (п, ф, к, т, с, ш) фақат шовқиннинг ўзидан иборат бўлади.

Ҳосил бўлиш ўрнига кўра, Ундош товушлар 3 га бўлинади:лаб ундошлари лаблаб ундошлари (п, б, м) ва лабтиш ундошлари (в, ф)дан иборат; тил ундошлари — тил олди (б, п, д, т), тил орқа (к, г), тил ўрта (й) ва чуқур тил орқа (қ, ғ, х) ундошларидан иборат; бўғиз ундоши (ҳ).

Ҳосил бўлиш усулига кўра, Ундош товушлар 4 га бўлинади; портловчилар — нутқ аъзоларининг жипслашуви ва ҳаво оқими босимининг шу аъзоларни ёриб ўтиши натижасида ҳосил бўладиган п, б, т, д, к, г каби ундошлар; сирғалувчилар — нутқ аъзолари бирбирига яқинлашиб, ҳаво оқими шу тор оралиқдан сирғалиб чиқиши натижасида ҳосил бўладиган в, ф, з, с, ж, ш, х, ғ каби ундошлар; титроқ товуш — тил учининг юқори милкка тегибтегмай титрашидан ҳосил бўлган р ундоши; аффриката — портловчи товуш билан сирғалувчи товушнинг яхлит битта товуш сифатида талаффуз қилинишидан ҳосил бўлган ч(т+ш), ж(д+ж), с(т+с) товушларидир.

Яна қара

Адабиёт

  • Ҳозирги ўзбек адабий тили, 1қисм, Т., 1980; Реформацкий А. А., Введение в язиковедение, М., 1998.