Ундов белгиси — гап охирида қўлланадиган, икки элементли тиниш белгиси (!). Ёзма нутқда, айниқса, бадиий асарларда турли туйғулар, ҳолатлар, ҳар хил эмоционалликларни ифодалашда Ундов белгисининг роли катта. Ундов белгиси, асосан, ундов ва буйруқ гаплар охирига қўйилади. Бунда у муайян гапнинг эмоционал ёки қатъий буйруқ маъносига эга эканлигини, тугалланганлигини, бошқа гаплардан чегараланиш нуқтасини кўрсатади. Ундов белгиси ўзбек тилига рус тили орқали кириб келган. У ўзбек ёзувида ХХ асрнинг бошидан — дастлаб "Туркистон вилоятининг газети"да 1901-йилдан, кейинчалик бошқа босма асарларда мунтазам қўллана бошлаган.

!
Ундов белгиси
Униcоде ичида У+0021
УТФ-16 0х21
УРЛ-код %21
Яна қара
Нуқта

Ҳозирги ўзбек адабий тилида Ундов белгиси, асосан қуйидаги ҳолларда қўлланади: 1) ундов гаплар охирида (Унсин учун, бечора қиз учун, бу қандай фалокат, бу қандай мудҳиш мотам! — Ойбек); 2) буйруқ, тилак, орзу маъноларини ифодалаган гаплар охирида (Онангни қўлингда туцанг , синглингни бошингда тут! — Ойбек; Фидо бўлсин сенга жонтаним, онам!); 3) гап бошида келиб, кучли ҳис-ҳаяжон ифодалаган ундалмалардан, ундовлардан ҳамда ха ва йўқ сўзларидан кейин (Жамила! Бас, тур ўрнингдан! — Ҳамза; Йўқ, йўқ! Бу оғир ишни бўйнимга ололмайман). Ундов белгисининг қўлланишида яна бир қанча хусусий ҳолатлар ҳам учрайди.

Манбалар