Ундов гап — сўзловчининг ички ҳис-ҳаяжонини, воқеликка бўлган турлича эмоционал муносабатларини ифодаловчи гап. Ундов гап ўзига хос тузилишга ва грамматик белгиларга эга. Ундов гап да оҳангнинг ро'ли катта бўлиб, қандай мазмун ифодаланишига қараб, оҳанг ҳам ўзгариб туради. Ундов гап ларда ҳайратланиш, таажжуб, завқланиш, орзу-умид, ачиниш, қўрқиш каби эмоционал мазмун ифодаланиши мумкин. Одатда, ҳис-ҳаяжон ифода қилаётган сўз кучли оҳангга эга бўлади. Масалан, Эҳ, бу водий нақадар гўзал! Бу кунларга ким етдию, ким етмади! (Ў. Ҳошимов). Ундов гапларнинг таркибида ундов сўзлар, ёрдамчи сўзлар иштирок этиши мумкин. Бундай гапларда фикр кучли ҳис-ҳаяжон билан ифодаланганлиги учун баъзи адабиётларда улар ҳис-ҳаяжон гап деб ҳам юритилади ва кўпинча улар охирига ундов белгиси қўйилади.