УнионПай — 2002 йилда ташкил этилган халқаро тўлов тизими. Хитой Давлат кенгаши ва Хитой Халқ банки ташаббуси билан яратилган. Унинг аксиядорлари 200 дан ортиқ молиявий ташкилотлардир. 2015-йилда амалга оширилган тўловлар ҳажми бўйича у Виса ва Мастерcард’дан ўзиб кетди ва дунёдаги энг йирик тўлов тизимига айланди, бироқ тўловларнинг атиги 0,5 фоизи Хитойдан ташқарида амалга оширилади.

УнионПай
Тури Давлат ташкилоти, Тўлов тизими
Тармоғи Молиявий хизматлар, банк иши
Қачон асос солинган 2002-йил
Жойлашуви Xitoy Хитой Халқ Республикаси, Шанхай, Пудун тумани
Вебсайти унионпайинтл.cом/ру/

Логотип

УнионПай логотипи 2001-йилда ишлаб чиқилган. Унда иккита иероглиф тасвирланган. Биринчиси „пул“, иккинчиси — „бирлашма“ деган маънони англатади. У инглиз тилига УнионПай деб таржима қилинган[1].

Тарихи

UniionPay binosi. Shanxay.
УниионПай биноси. Шанхай.
  • 2001-йил — УнионПай логотипи яратилди.
  • 2002-йил — Чина УнионПай — „Хитой банк карталари бирлашган компанияси“ ташкил этилди. Хитойнинг савдо ва саноат банки томонидан карточкалар маркази ташкил этилди.
  • 2004-йил — УнионПай карталари Гонконгда қабул қилина бошланди.
  • 2005-йил — УнионПай карталари АҚШда қабул қилина бошланди.
  • 2010-йил — УнионПай чиқарилган пластик карталар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади[2].
  • 2011-йил — Хитой тўлов операциялари уюшмаси ташкил этилди.
  • 2012-йил — Шанхайда УнионПай Интернатионал ташкил этилди[1].
  • 2015-йил — УнионПай транзакциялар сони бўйича Виса тизимини ортда қолдириб дунёда биринчи ўринни эгаллади[3].

2018-йил охирига УП карталарининг глобал муомаладаги улуши 45 фоизни ташкил этди, бу 2017-йилга нисбатан 1 фоизга кўпдир [4] .

2019-йил декабр ойи ҳолатига кўра, УнионПай тўлов карталари дунёнинг 177 дан ортиқ мамлакатларида қабул қилинмоқда[5], 58 мамлакат банклари УнионПай карталарини чиқармоқда [6].

УнионПай Ўзбекистонда

Тошкентда 2016-йил 20-июнда „Ўзбекистонда УнионПай халқаро карталари эквайринги (тўловларга қабул қилиш) бўйича лойиҳа тақдимоти“ бўлиб ўтди. Лойиҳа ташкилотчилари сифатида Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Ўзбекистон Миллий Банки қатнашди[7]. Тақдимотда УнионПай президенти Ши Венчао бошчилигидаги ташкилот делегацияси иштирок этди[8]. Ушбу лойиҳа УнионПай карталарини Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий тўлов тизими — Узcард тармоғига уланган 190 мингдан ортиқ тўлов-хизмат кўрсатиш нуқталарида (терминал ва банкоматларда) ишлатиш имконини беради[9].

2021-йил 22-мартдан бошлаб УнионПай карталари Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий тўлов тизими — ҲУМО тармоғига уланган тўлов-хизмат кўрсатиш нуқталарида (терминал ва банкоматларда) қабул қилина бошлади[10].

Ҳозирги кунда УнионПай карталарини Ўзбекистонда қуйидаги банклар чиқараяпти[11]:

Банк номи Карта тури
Агробанк Узcард-УнионПай
Алоқабанк Узcард-УнионПай
Асиа Аллианcе Банк УнионПай Cлассиc
Давр Банк УнионПай Cлассиc
Узcард-УнионПай
Ҳамкор Банк УнионПай Cлассиc
Узcард-УнионПай
Инвест Финанcе банк УнионПай Cлассиc
Ипак Йўли банки УнионПай Эхчанге
УнионПай Cлассиc
УнионПай Голд
УнионПай Cлассиc контакциз карта
УнионПай Платинум
Микрокредитбанк Узcард-УнионПай
Ориэнт Финанс банк УнионПай Cлассиc
Ўзсаноатқурилишбанк УнионПай Голд
Пойтахт банк Узcард-УнионПай
Қишлоқ Қурилиш Банк УнионПай Cлассиc
Савдогарбанк Узcард-УнионПай
Универсалбанк Узcард-УнионПай
Халқ банки Узcард-УнионПай

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „УнионПай в мире платежных систем“. 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-январ.
  2. ↑ Виса сдала позиции Чина УнионПай (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-04 санасида архивланган) // Банкир.Ру, 15 августа 2011
  3. ↑ „Все о УнионПай“. 2020-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-январ.
  4. ↑ „Позиции УнионПай укрепляются. Национальные системы продолжают экспансию?“. 2019-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-январ.
  5. ↑ „Лист оф Cоунтриэс/Регионс аccептинг УнионПай Cардс“. 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  6. ↑ „УнионПай в 2019 году обеспечит прием своих карт по всей России“. 2019-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-январ.
  7. ↑ „УНИОНПАЙ БУДЕТ ПОДКЛЮЧЕНА К СИСТЕМЕ УЗCАРД“ (2016-йил 21-июн). Қаралди: 2022-йил 11-август.
  8. ↑ „В Узбекистане появится китайская платежная система УнионПай“ (2016-йил 14-июн). Қаралди: 2022-йил 11-август.
  9. ↑ „Карты УнионПай будут доступны в платежной системе Узcард“ (2016-йил 20-июн). Қаралди: 2022-йил 11-август.
  10. ↑ „ҲУМО УнионПай карталарини қабул қилишни бошлади“ (2021-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 11-август.
  11. ↑ „УнионПай то'лов тизими карталари: нима учун керак ва қайси банклардан олиш мумкин?“ (2022-йил 13-июн). Қаралди: 2022-йил 11-август.