Unitar korxona
Унитар корхона – мулк эгаси томонидан ўзига беркитиб берилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган тижорат ташкилоти кўринишидаги давлат ёки маҳаллий бошқарув идоралари корхонаси. Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, давлат ҳокимияти органи ёки маҳаллий бошқарув томонидан ташкил этиладиган хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган Унитар корхона ва оператив бошқариш ҳуқуқига асосланган давлат мулки бўлган Унитар корхоналар бор. Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли жами мол-мулки билан жавоб беради, лекин мол-мулк эгаси мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас. Ўзбекистон Республикасида 90-йиллар охирида саноат, транспорт тармоқларида Унитар корхоналар ташкил топа бошлади (масалан, Муборак газни қайта ишлаш заводи 2000-йил 25 майдан Унитар корхона мақомида фаолият кўрсатади).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |