„Универсал банк“ АТБ — аксиядорлик-тижорат банки бўлиб, Ўзбекистондаги бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашмаган 3 та тижорат банкларидан бири. Банк Ўзбекистон Марказий банки томонидан 2001-йил 20-мартда берилган 68-сонли лицензия асосида фаолият юритади [1]. 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистоннинг ўртамиёна банкларидан (16-ўринда) ҳисобланади [2]. 2023-йил 23-май ҳолатига кўра, Универсал банкнинг 6 та филиали [3], 8 та банк хизматлари маркази (БХМ) ҳамда 17 та минибанки [4] фаолият кўрсатмоқда.

Универсал банк
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Лицензияси №68 2001-йил 20-март
Биржа листинги УНВБ,УЗ7046910004
Асос солинган 2001 (25 йил аввал) (2001)
Эгалари
Сайти ҳттпс://универсалбанк.уз/

Тарихи

Универсал банк 2001-йилда Қўқон шаҳрида ташкил этилган.

2003-йил 28-апрел — банкнинг Тошкент филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 53-уй, 100029. МФО: 00996 [3].

2015-йил 28-май — банкнинг Фарғона филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 69-уй, 150105. МФО: 01131 [3].

2017-йил 28-июл — банкнинг Бувайда филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Ҳилол кўчаси, 22-уй, 151900. МФО: 01151 [3].

2019-йил 23-май — банкнинг Зангиота филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 24-уй, 111800. МФО: 01174 [3].

2021-йил 14-июн — банкнинг Миробод рақамли филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 14-уй, 100015. МФО: 01186 [3] [5].

2021-йил 20-декабр — банкнинг Чуст филиали ўз фаолиятини бошлади. Филиал манзили: Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 23-уй, 161100. МФО: 01193 [3] [6].

Банк инфратузилмалари географияси

Универсал банк Тошкент шаҳри ва 7 та вилоятда мижозларга ўз хизматини кўрсатиб келади [7].

Корпоратив бошқаруви

Универсал банк „Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“ги Қонуннинг янги таҳрири 32-моддасига биноан [8] 3 поғонали бошқарув органи томонидан бошқарилади:

  • Аксиядорлар умумий йиғилиши;
  • Банк Кузатув кенгаши;
  • Банк Бошқаруви.

Аксиядорлар умумий йиғилиши банк бошқарувининг олий органи бўлиб, банкнинг оддий аксияларига эгалик қилувчи аксиядорларининг маълум муддатда йиғилиб, ваколати доирасида банк учун қарорлар қабул қилади.

Банк Кузатув кенгаши банк фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Банк Бошқарувининг фаолиятини текширади, ҳисоботларини қабул қилади. Универсал банк Кузатув кенгаши 7 кишидан иборат: Анвар Ирчаев (Кузатув кенгаши раиси), Шариф Норов (Кенгаш аъзоси), Азиз Саттаров (Кенгаш аъзоси), Убайдулла Газахунов (Кенгаш аъзоси), Азамат Абдусаматов (Кенгаш аъзоси), Даврон Хасанов (Кенгаш аъзоси) ҳамда Анвар Арсланов (Кенгаш аъзоси) [9].

Банк Бошқаруви банкнинг ижро органи ҳисобланиб, кундалик фаолиятдаги барча жорий фаолиятга жавоб беради. Универсал банк Бошқаруви 5 кишидан иборат [9]:

  • Буваназаров Алишер Анварович — Бошқарув раиси (2022-йил 18-февралдан [10]);
  • Мирзаев Азиз Валиевич — Бошқарув раиси биринчи ўринбосари;
  • Карабаэв Рустам Равшанович — Бошқарув раиси ўринбосари;
  • Абдуллаэв Шавкатжон Исмоилович — Бош бухгалтер;
  • Исмоилов Мавзуржон Аҳадович — Банк хизматларини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш департаменти директори.

Манбалар

  1. ↑ „Аксиядорлик тижорат банки "Универсал банк"“. cбу.уз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  2. ↑ „Ўзбекистон банклари 2022 йилда қарийб 10 трлн. сўм соф фойда олди“. Банкерс.уз. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 „Тижорат банкларининг филиаллари“. cбу.уз. О'збекистон Республикаси Марказий банки. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  4. ↑ „Филиаллар ва банкоматлар“. универсалбанк.уз. "Универсал банк" АТБ. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  5. ↑ „ФИЛИАЛЛАР РЎЙХАТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР“. опенинфо.уз. Корпоратив ахборот ягона портали. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  6. ↑ „Чуст туманида “Универсалбанк” филиалининг янги биноси очилди“. Кун.уз (2021-йил 15-декабр). Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  7. ↑ „Филиаллар ва банкоматлар“. универсалбанк.уз. "Универсал банк" АТБ. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  8. ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“. лех.уз. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Банк Бошқаруви“. универсалбанк.уз. Универсал банк. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.
  10. ↑ „Универсалбанкка Бошқарув раиси тайинланди“. Банкерс.уз. 2023-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2023-йил.