Unsurlar davriy jadvali
Унсурлар даврий системаси (бошқа номлари: Унсурлар даврий жадвали, Менделеев даврий системаси) — кимёвий унсурларни уларнинг атом рақами, [[электрон конфигурацияси]фиг ] ва даврий такрорланувчи кимёвий хоссаларига асосланган ҳолда жадвал шаклида тасвирлашдир. Унсурлар унда атом рақамлари (протонлари сони) ошиб бориши тартибида жойлашган. Жадвалнинг стандарт шакли тепада 18 × 7 катаклардаги асосий унсурлар ва остида икки қатор бошқа гуруҳ унсурларидан иборат. Жадвал шунингдек тўртта тўртбурчак блоклар: чапда с-блок, ўнгда п-блок, ўртада д-блок ва пастда ф-блокларга бўлиниши мумкин. Жадвал қаторлари давр, с-, д- ва п-блоклардаги устунлар эса гуруҳ дейилади; бу устунларга галогенлар ёки инерт газлар деган алоҳида номлар ҳам берилади. Даврий жадвал таърифига биноан у даврий қонунга кўра тузилган учун, ҳар қандай даврий жадвал ёрдамида тегишли унсурларнинг хоссалари орасида алоқадорлик келтириб чиқариш ва янги, ҳали очилмаган ёки синтезланмаган унсурлар хоссаларини башорат этиш мумкин. Натижада даврий жадвал кимёда кенг қўлланилиб, муҳим асос бўлиб хизмат қилади.