Ойнали ихчам упа идиши

Упа идиши — упани сақлаш учун идиш. Упа идишлари сумкада олиб юришга мос (ихчам) ва туалет (стол) учун мўлжалланган турларга бўлинади.

Ихчам упа идиши аёллар сумкасида олиб юриш учун мўлжалланган, у юмалоқ, овал, квадрат ёки тўртбурчак шаклларда бўлиши мумкин ва ошиқ-мошиқдаги қулфча билан ёпиладиган иккита табақачадан иборат бўлади. Бир табақачага упали гардиш, иккинчисига — ойна жойлаштирилади. Ичига упа суртиш учун момиқ қўйилади. Ихчам упа идишлар турли хил материаллардан, жумладан, пластмасса, органик шиша, селлулоид, металлар (жез ва кумуш) ва чармдан тайёрланади. Упа идишининг қопқоғи кўпинча қадама нақш, ўйма нақш ва эмал билан безатилади[1].

Стол упа идиши кўпинча қопқоқли думалоқ банкача шаклида бўлади. Одатда у пардоз столида туради. Стол упа идишлари ҳам ихчам упа идишлари тайёрланадиган материаллардан, шунингдек, биллур ва чиннидан ишлаб чиқарилади.

Манбалар

  1. ↑ Товарный словарь 1959.

Адабиётлар

  • Пудреници // Товарний словар / И. А. Пугачёв (главний редактор). — М.: Государственноэ издателство торговой литератури, 1959. — Т. ВИИ. — Стб. 1959 — 563 с.