Упсала университети - Швециядаги қад. ва йирик унтлардан бири. 1477-йил Упсала шаҳрида архиепископ Якоб Улфсон томонидан ташкил этилган. ХВИИИ асрда унтда тиббиёт ва табиацҳуносликдан швед табиацҳуноси К. Линней, астрономиядан швед астрономи ва физиги А. Селсий даре берган. Университет ҳуқуқ, ижтимоий фанлар, теология, тиббиёт, тарих, фалсафа, тилшунослиқ, фармацевтика, математика, физика, биология, кимё, география бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1920-йил ташкил этилган)да 2 млн.га яқин асар сақланади. Университетда 18 мингга яқин талаба таълим олади. УР (шумерча Урим) — қад. шаҳардавлат. Носирия шаҳри (Ироқ)дан 20 км жануби-ғарбда, ТелМуқайяр шаҳар харобаси ўрнида жойлашган. Инглиз олимлари Д.Тейлор (1854), Р. КемпбеллТомпсон (1918), Р. Холл (191922) ва айниқса, Л. Вулли раҳбарлигидаги АнглияАмерика ^", экспедицияси * (1922 — 34) томо <; нидан кенг кўламда ўрганилган. Археологик тадқиқотлар У. ўрнида мил. ав. 5-минг йиллик охирида қишлоқ вужудга келгани ва у убайд маданиятита. мансублигини аниқлади. Мил. ав. 4-минг йилликда Урук даврида У. шаҳар сифатида шаклланган. Қазишмалар натижасида топилган энг кўп ва қизиқарли ёдгорликлар У.да И ва ИИИ сулолалар қукмронлиги даврига мансуб (мил. ав. 25 ва ХХИ асрлар). Исулолага мансуб 16 та мақбарага (кўпчилиги қад.да талонторож қилинган) ҳукмронлар ва уларга қурбонлик қилинган жангчилар, арфа чалувчи аёллар, аравакашлар қўшиб дафн қилинган. Бу топилмалар дафн маросими ҳақида тасаввур қилиш имконини беради. Шумер санъатининг ноёб намуналари; олтин дубулға, олтин идишлар ва арфалар, тинчлик ва уруш саҳналари акс эттирилган мозаикали байроқ(туғ)лар шу даврга оид. Шсулола ҳукмронлиги даврига мансуб шаҳарнинг қалин мудофаа девори, сарой, ибодатхона девори қолдиклари чиққан; ибодатхона марказида 3 қаватли зиккурат (бал. 42 м) ва бошқа иншоотлар жойлашган.

Мил. ав. 25 асрда, У.нинг 1сулоласи даврида (Месанепада, Аанепада хукмронлиги ва бошқалар). У. кучли давлат бўлган. Мил. ав. 24—22 асрлар мобайнида (бироз танаффуслар бн) қўшни шаҳардавлатлар Умма, Урук, Аккад, гутийларга карам бўлган. Мил. ав. тахминан ХХИ асрда "Шумер ва Аккад подшолиги" (У. нинг Шсулоласи) пойтахтига айланган. Подшо УрНамму даврида (мил. ав. ХХИ аср) Месопотамиядаги энг қад. ҳуқуқий низом яратилган. У.нинг ушбу даври тарихи учун шохларнинг катта хўжаликлари, қуллар, қароллар ("гуруш" ва "гим") мавжудлиги хос бўлган. Мутлақ подшо ҳокимиятининг мафкуравий асослари яратилган (маъбудларга сажда қилишнинг ягона тизими "подшо ҳокимиятининг абадийлиги" ва бошқалар). Шсулоланинг кейинги 4 подшоси (Шулги, АмарСуэн, ШиСуэн, ИббиСуэн) ҳаётликлари чоғларида илоҳийлаштирилганлар. У.нинг Шсулоласи даврида шумер тилидаги маданият равнақ топган, бироқ аккад тили ҳам тарқала бошлаган. Шсулола давлати мил. ав. тахминан 2000-йил Элам ва аморийлар билан бўлган уруш жараёнида қулаган. У. Бобил (мил. ав. ХВИИИ—ВИ асрлар) ва ахамонийлар подшоликлари (мил. ав. ВИ асрдан) қўл остида муҳим савдоҳунармандчилик маркази сифатида крлган; мил. ав. ИВ аср охирига келиб У. таназзулга учраган.

Ад..Тюменев А. И., Государственное хозяйство докторевного Шумера, М.Л., 1956; Вулли Л., Ур халдеев (пер. с англ.) М., 1961.