Urart tili
Урарт тили – урарт халқи ва Урарту давлатининг тили; ўлик тил. Мил. авв. ИХ—ВИ асрларга мансуб ўйма ёзувлар (миххат) орқали маълум. Ҳозирги Ван кули атрофида, шарқроқда Урмия кўлигача, қисман Арманистон Республикаси ҳудудида тарқалган. Урарт тилига яқин қариндош деб фараз қилинаётган хуррит тили билан бирга алоҳида тил оиласини ташкил этади. Ёзуви аккад миххатининг соддалаштирилган тизимидан иборат. График тизими камбағаллигидан фақат 16 ёки 17 ундошни ва 4 унлини фаркдаш мумкин, холос ва у, чамаси, Урарт тили фонологиясини тўла акс эттира олмаган. Графикага караганда, Урарт тилида жарангли, жарангсиз ва бўғиз ундошлари фаркданган. Отлар сон (бирлик ва кўплик) ва келишик (8 та) категориялари бўйича ўзгарган; грамматик жинс категориясига эга эмас. Феъллар шахс сон, замон, майл ва нисбатлар бўйича ўзгарган. Морфологик жиҳатдан ўтимли феъллар ўтимсизларга қарама-қарши қўйилган. Сўз ясалиши ва сўз ўзгариши агглютинатив суффикслар ёрдамида амалга оширилган. Одатдаги сўз тартиби: субект – обект – предикат (ўтимли феълларда). Урарт тилида ёзилган кўплаб ёдномалар (500 дан ортиқ) дастлаб ХИХ асрнинг 20-йилларида немис археологлари томонидан Ван кўли (Туркия) атрофидан топилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |