Урбаниcе — Чехиянинг Градеc Крáловé минтақасида жойлашган мунисипалитетдир. Унда 300 га ақин аҳоли истиқомат қилади.

Урбаниcе
Муниципалитет
Skyline of Urbanice
Urbanice
Байроқ
Urbanice
Герб
Мамлакат Чехия
Вилоят [[Ҳрадеc Крáловé]]
Туман [[Ҳрадеc Крáловé]]
Асос солинган 1465
Майдон 2.25 км2 (0.87 кв ми)
Маркази баландлиги 250 м
Аҳолиси
 (2023-01-01)
306
Зичлиги ауто киши/км2
Почта индекс(лар)и 503 27

Жойлашуви

Урбаниcе – Ҳрадеc Краловедан тахминан 7 километр (4 ми) жануби-ғарбда жойлашган. Шарқий Элба пасттекисликда қишлоқ хўжалиги ерларини эгаллайди.

Тарихи

Урбаниcе ҳақида биринчи қо'лёзма 1465-йилдаги Подебрадй қироли Жоржнинг ҳужжатида маълумот келтирилган. Дастлаб қишлоқ Опатовиcе над Лабемдаги монастирнинг мулки бўлган, аммо монастир Гусситлар уруши пайтида вайрон қилиниб, Урбаниcе Ҳрадеc Крáловé шаҳри томонидан сотиб олиниб Кунěтиcкá ҳора мулкига қўшилган[1].

1561-йилда Урбаниcе Високалик рицар Жиндрич Нежедли томонидан сотиб олинади ва Либčанй мулкига қўшилади. Жиндричнинг авлодлари 1674-йилгача мулкка эгалик қилишган. 1674-йилда Недабйлицалик Мйслибор Петр Страка томонидан мерос қилиб олинган. Мулк 1886-йилда граф Ян Ҳаррач томонидан сотиб олингунга қадар эгалари ўзгармайди. Ҳаррач оиласи муниципалитетнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлишидан олдин сўнгги соҳиблари бўлган[2].

Демографияси

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1869235—    
1880263+11.9%
1890271+3.0%
1900304+12.2%
1910288−5.3%
1921276−4.2%
1930294+6.5%
1950254−13.6%
1961298+17.3%
1970277−7.0%
1980293+5.8%
1991271−7.5%
2001307+13.3%
2011332+8.1%
2021287−13.6%

Транспорти

Бу шаҳарга яқин жойдаги Праскаčка шаҳрида темир ё'л стансияси фаолият кўрсатади[3].

Диққатга сазовор жойлари

Урбаниcеда диққатга сазовор тарихий ёдгорликлар мавжуд эмас. Маҳаллий аҳамиятга эга ёдгорлик бешта эски жўка дарахти орасида жойлашган 1860-йилдаги хочдир. 1929-йилда қурилган қо'нг'ироқ минораси 1803-йилда қўнғироқ осилган ва эски эман дарахтининг ўрнини эгаллади. Шунингдек, муниципалитетда 1908-йилда қурилган Бокира Марям ҳайкали ҳам мавжуд[2].

Манбалар

  1. ↑ „Ҳисториэ обcе Урбаниcе“ (cс). Обеc Урбаниcе. Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Сймболй обcе“ (cс). Обеc Урбаниcе. Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  3. ↑ „Детаил станиcе Праскаčка“ (cс). Čэскé дрáҳй. Қаралди: 2023-йил 9-ноябр.

Ҳаволалар