Урду адабиёти – Ҳиндистон ва Покистонда урду тилида яратилган адабиёт. ХВИИИ аср нинг охиригача Урду адабиёти ва тили „ҳиндавий“, „дакҳиний“ деб юритилган. Урду адабиёти нинг пайдо бўлишига ислом фалсафаси, ҳинд ва форс адабиётининг таъсири катта. М. С. Салмон (1046— 1121) шеърлари, Х. Ж. Сумнонийнинг „Тасаввуф одоби“ (ХИИ аср) асари Урду адабиёти нинг илк намуналаридир. Урду адабиёти форс адабиёти таъсирида қасида, марсия, ғазал, рубоий, маснавий каби жанрлар билан бойиди. Хусрав Деҳлавий Урду адабиёти поэтик анъаналарини юқори поғонага кўтарди.

Дехли султонлигининг кучсизланиши ва Деканда мустақил мусулмон давлатларининг вужудга келиши натижасида Жанубий Ҳиндистон (Декан) да Урду адабиётининг марказлари пайдо бўлди. Х. Б. Гесударознинг „Меърож улошиқин“, Важҳийнинг „Сабрас“ каби асарлари яратилди. ХВ—ХВИИ асрларда Урду адабиёти Бижапур, Голконда, Вижайнагар ва бошқа жойларда кенг ривожланди. Бу даврда Муҳаммад Али Қутбшоҳ (тахминан 1568—1611), Иброҳим Одилшоҳ (1580—1627), Нусратий, Ғаввосий, Ибн Нишотий ва бошқа Урду адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. ХВИИИ асрда Урду адабиёти Ҳиндистоннинг шим.ида ҳам тараққий этди. Жанубий Ҳиндистонда яшаб ижод этган машҳур шоир Вали Аврангободий (тахминан 1668 – 1744)нинг Дехлига келиши (1700) жан. ва шим. урдунинг бирлашиб кетишига сабаб бўлди. Бу ерда Вали Аврангободий билан бир қаторда Хотим (1699— 1791), Шоҳ Муборак Абрў (ваф. 1750), Арзу (1689—1756), Файз Дехлавий (ХВИИИ аср бошлари), Мир Тоқий Мир (1724— 1810) кабилар Дехли мактабининг равнақига муносиб улуш қўшдилар. Бобурийлар ҳокимияти таназзулга юз тутгач, адабий марказ Лакҳнауга кўчди.

ХВИИИ аср Шимолий Ҳиндистонда насрчилик анъанаси пайдо бўла бошлади. Диний мавзудаги асарлар ва Қуръони шариф таржималари билан бир қаторда халқ достонлари ҳам тарқалди. Урду насрининг ривожида ФортВилям (1800-йилда асосланган) ва Дехли коллежи (1827-йилда асосланган) нинг фаолияти муносиб ўрин тутади (Мир Аммон Дехлавийнинг „Боғу баҳор“ асари, ўзбекча таржимаси Т., 1971). 1739-йилда Нодиршоҳнинг Дехлини талонторож қилиши ва мамлакатнинг инглизлар томонидан босиб олиниши оқибатида Урду адабиётида фожиа кайфияти пайдо бўлди (Мир Дард, 1721-1785). Мирза Савдо (1713-1780) нинг ижодида мамлакатнинг хонавайрон бўлиши ва тушкунлик акс этди. Мир Тоқий асарларида дардалам ифодаланди. Инсонпарварлик ғоялари Назир Акбарободий (1740—183О)нинг шеъриятида намоён бўлди. Ҳиндистон халқлари мустақиллик учун кураш олиб бораётган бир даврда Мирзо Ғолиб Урду адабиётида янги саҳифа очди, урду бадиий насрини шакллантирди. Таникли маърифатпарвар ва ёзувчи Сайд Аҳмад Хон (1817—1898)нинг фаолияти Урду адабиётининг ривожланишида муҳим рол ўйнади. Маърифатпарварлик ҳаракатининг ХИХ аср охирларидаги босқичида роман асосий насрий шакл сифатида майдонга чиқди [Назир Аҳмад (1836 – 1912)нинг „Келин кўзгуси“, „Носиҳ тавбаси“; Мирзо Русво (1858— 1931) нинг „Зоти шариф“; Абдул Ҳалим Шарар (1860— 1926)нинг „Маликул Азиз ва Варжана“, „Мансур ва Мўҳана“, „Ердаги жаннат“ ва бошқа].

ХХ аср урду шеъриятида Муҳаммад Иқбоянннг фалсафий шеърияти алоҳида ўрин тутади. У „Бонги Даро“, „Шарқ паёми“, „Мангуликнома“ каби асарларида ҳаёт ва жамиятдаги зиддиятларни кенг акс эттирди. Бу даврда Урду адабиётига ижтимоий гоялар кириб келди. Премчанд анъанавий романтик қаҳрамонларни замонавий ҳинд воқелигига яқинлаштирди. 1936-йил Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилари ассоциацияси тузилди. Бу ассоциация фаолиятини С. Зоҳир, А. С. Жаъфарий, Ф. А. Файз, К. Чавдар, Р. С. Бедий сингари ижодкорлар ривожлантирдилар.

Мустақилликка эришгандан сўнг (1947) Урду адабиётида янги давр бошланди – Урду адабиёти Ҳиндистон ва Покистонда ривожлана бошлади. Ҳиндистонда ижтимоийреалистик анъаналарни Р. С. Бедий, Х. А. Аббос, И.Чуғтаий, К. Чандар каби ёзувчилар давом эттирдилар. Урду адабиётида Иккинчи жаҳон уруши мавзуси ҳам акс этди. С. Зоҳир, А. С. Жаъфарий, Ф. Горакҳпурий, М. Султонпурий, Ж. Муродободий, Қ. Райис Урду адабиётига муносиб ҳисса қўшдилар.

Покистонда Урду адабиётининг атокли вакиллари: Ф. А. Файз, Ж. Малиҳободий, А. Н. Қосимий, Ф. Бухорий, А. Фароз ва бошқа С. Ҳ. Манту, Ф. Аббос, М. Адиб, М. Муфти каби ёзувчилар ҳикоя жанрини ривожлантирдилар. Сўнгги ўн йилларда К. Нақид, А. Жаъфарий, Ф. Риёз, 3. Нигоҳ, Ҳ. Жолиб, И. Ориф ва бошқа шоирлар салмоқли асарлар яратдилар. Романнавислардан Азиз Аҳмад, Хадижа Мастур, Шавкат Сиддиқий, Интизор Ҳусайнларнинг номи машҳур.

Ҳар иккала мамлакатда ҳам урду тилида адабий жур.лар нашр этилмоқда. Ҳиндистонда: „Шоҳроҳ“, „Янги адабиёт“, „Шоир“ ва бошқа Покистонда: „Афкор“, „Фунун“, „Авроқ“, „Сип“ ва бошқа

Манбалар

  • Ҳиндистон ёзувчиларининг ҳикоялари, Т., 1958; Премчанд, Қисмат [роман], Т., 1962; Мирзо Рас во, Бир хоним еаргузашти, Т., 1965; Мирзо Ғолиб, Ғазаллар, Т., 1972; Чандар К., Хотирамдаги чинорлар, Т., 1986.

Адабиёт

  • Хусейн Э., История литератури урду, М., 1961; Глебов Н., Сухочев А., Литература урду, М., 1967.