Uretrit
Уретрит — сийдик чиқариш канали (уретра)нинг яллиғланиши. Патоген микроорганизмлар (трихомонадалар, ачитқисимон замбуруғлар, вируслар ва бошқалар), шунингдек, моддалар алмашинувининг бузилиши, аллергия, шикастланишлар сабаб бўлади.
Клиник кечишига кўра, ўткир ва сурункали, қўзғатувчисининг турига қараб сўзакли, трихомонадали, носпецифик турлари фарқланади. Аксари эркакларда учрайди. Сийганда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади; уретрадан йирингли чиқинди келади. Унодатда, жинсий алоқа қилганда гонококкдан зарарланиш натижасида юқади (қаранг Сўзак). Уретрага бактериялар (мас, ичак таёқчаси, стрептококк, пневмококк) тушиши, шахсий гигиена қоидаларининг бузилиши ёки ангина, сурункали тонзиллит, оғиз бўшлиғи ва бошқа аъзолардаги яллиғланишлардан қон ва лимфа томирлари орқали уретрага микроб о'тиши ҳам касалликка сабаб бўлади. Уретритга хос белгилар юзага келиши билан дарҳол врачга учрашиш лозим, акс ҳолда яллиғланиш уретранинг орқа қисми ва қовуққа тарқалиб мояк ортиғи (қаранг Эпидидимит), простата бези (қаранг Простатит), уруғ пуфакчаси(қаранг Жинсий аъзолар)ни ҳам яллиғлантиради, пировардида бемор бепушт бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Уретритнинг олдини олиш учун шахсий ва жинсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, организмдаги турли яллиғланишлар ҳамда умумий инфексион касалликларни ўз вақтида даволатиш муҳим.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |