Urfa Katta masjidi

Урфа Катта масжиди (туркча: Şанлıурфа Улу Cамии) – Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган жоме масжид. Бино аввалги черков ўрнида қурилган бўлиши мумкин[1]:20. Масжиднинг қандай бунёд этилганлиги номаълум, шунингдек, у аввалги масжиднинг кенгайтирилган шакли бўлиши ҳам мумкин[2]:245.
Ҳовлининг ўзи ғайриоддий тарзда шимоли-жануб томонга чўзилган[3]:20. Асосий намоз ўқиш зали мажмуанинг жанубий томонида, минораси эса шимоли-шарқий бурчагида[3]:20, мадраса жануби-шарқий бурчакда жойлашган[3]:20–1. Ҳовли бироз баланд қилиб қурилган бўлиб, унда иккита қабристон мавжуд, иккаласи ҳам сарв дарахтлари соясида жойлашган[3]:20.

Асосий намоз ўқиш зали 1146-йилда Нуриддин Зенгий шаҳарни эгаллаб олганидан кейин қурилган бўлиши мумкин[4]:20. Кейинчалик 1779-йилда таъмирланган[4]:21. Ички қисми учта узун йўлакдан иборат бўлиб, уларни паст ва қалин устунлар ажратиб туради[4]:21. Ҳар бир йўлак хочсимон гумбазли шифт билан қопланган[4]:21. Меҳроб ва унинг устидаги гумбаз марказдан бироз силжиган[4]:21. Бутун шимолий фасад айвон билан қопланган бўлиб, бу нарса кейинчалик структурага қўшимча қилинган бўлиши мумкин[4]:21. Унинг шифти ҳам хочсимон гумбазли қилиб қурилган, таянч устунлари тартибсиз жойлашган[4]:21.
Ҳозирда масжид ҳудудида жойлашган мадраса 1700-йилларнинг охирида эски мадраса ўрнида бунёд этилган[5]:21. Жануби-шарқий бурчагидаги фаввора 1191-йилда Айюбийлар Урфага ҳукмронлик қилган пайтда қурилган эски мадраса хотирасига бағишланган ёзувни ўз ичига олади[5]:21. Қурилиш Умар ибн Шаҳан ибн Айюб томонидан бошланган бўлиб, у Салоҳиддин Айюбийнинг амакиваччаси бўлиши ҳам мумкин[5]:21. Қурилиш ишлари Умарнинг ўғли Муҳаммад даврида якунига етказилган[5]:21. Бу ёзув илгари мадрасанинг шимолий қисмидаги деворида жойлашган эди, 1930-йилдан кейин қайсидир вақтда фавворага кўчирилган[5]:22.
Ҳозирги мадраса ўзининг кичик ҳовлисига эга, ҳовлининг жануб томонида тўртта хона, ғарбий томонида эса икки қаватли бино мавжуд[6]:21. Ушбу бутун бошли мажмуадан ҳозирги кунда мактаб сифатида фойдаланилади[6]:21.
Минора, асосий намозхона каби ХИИ аср ўрталарида[7]:22 баланд, саккиз қиррали қилиб қурилган, юқори қаватнинг ҳар икки томонига катта деразалар ўрнатилган[7]:22. Шимолий, ғарбий, жанубий ва шарқий томонларда эса анча кичик ва тор деразалар вертикал қилиб жойлаштирилган[7]:22. Юқори қаватга айлана зинапоя орқали чиқилади[7]:22. Дастлаб миноранинг томи текис бўлган, бироқ кейинчалик унинг устига куб шаклидаги қўшимча қилинган бўлиб, усти қўрғошин гумбаз билан ёпилган[7]:22.
1979-йилда олиб борилган археологик қазилма ишларида Катта масжиднинг намозхона қисми остида йўлак аниқланган[8]:14. У жанубий фасаддан бошланиб, шимолга қараб тахминан 6–7 метрга чўзилади ва деворга тўқнаш келади. Қазувчилар ушбу йўлак иккига бўлиниб, эски черковнинг ертўласига ёки ер ости катакомбаларига уланиб кетган бўлиши мумкин, деб тахмин қилишган[8]:14.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ Гуидетти, Маттиа (2013). "Тҳе cонтигуитй бетwеэн чурчес анд мосқуэс ин эарлй Исламиc Билāд ал-Шāм". Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс, Университй оф Лондон 76 (2): 229–58. дои:10.1017/С0041977Х13000086. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/24692807. Қаралди: 21 Деcембер 2022.Урфа Катта масжиди]]
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ 6,0 6,1 Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Синcлаир, Т. А.. Эастерн Туркей: Ан Арчитеcтурал анд Арчаэологиcал Сурвей, Волуме ИВ. Лондон: Тҳе Пиндар Пресс, 1990. ИСБН 0-907132-52-9. Қаралди: 2022-йил 20-март.
- ↑ 8,0 8,1 Çэлик, Баҳаттин. Аркеоложи'де Урфа. Истанбул: Фсф Принтинг Ҳоусе, 2008. ИСБН 978-975-585-992-7. Қаралди: 2022-йил 8-ноябр.
37°09′04″Н 38°47′24″Э / 37.15119°Н 38.78990°Э
| Викиомборда „Урфа Катта масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |