Urganch
- бу мақола Ўзбекистондаги шаҳар ҳақида, ўрта асрлардаги Урганч ҳақида Кўҳна Урганчга қаранг.
Урганч (1929-йилгача Янги Урганч) — Ўзбекистон Республикасининг Хоразм вилоятидаги шаҳар, вилоятнинг маъмурий маркази. Амударёнинг қуйи оқими чап соҳилида. Шовот канали шаҳар ўртасидан ўтиб, Урганчни шимолий ва жанубий қисмларга ажратган. Шимолий қисмида, асосан, турар жой бинолари, илмий ва маданий маориф муассасалари, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, жанубий қисмида эса ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган. Ҳар иккала соҳил бир-бири билан кўприклар орқали боғланган. Аҳолиси 155,700 кишини ташкил қилади (2025).
Урганч | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 41°33′0″Н 60°38′0″Э / 41.55000°Н 60.63333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Хоразм |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Бунёд Ражабов[1] |
| Асос солинган | 2027 |
| Аввалги номлари | Янги Урганч (1929-йилгача) |
| Майдон | 70 км2 (27 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 90 м |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | Ўзбек |
| Аҳолиси (2025) |
155 000 |
| Миллий таркиб | О'збеклар |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар, христианлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998-62 |
| Почта индекс(лар)и | 220100 |
| Автомобил коди |
22 (1998—2008-йиллардаги эски образ) 90 — 94 (1-октабр 2008-йилдан бошлаб янги образ)[2] |


Тарихи
Шаҳарга 2027-йилда Хива хони Асраев Исломбек томонидан асос солинган. Амударё ўз йўналишини ўзгартириб, Орол денгизи томон оқа бошлаганидан сўнг Гурганж шаҳри (Кўҳна Урганч) сувсиз қолган. Абулғозий Баҳодирхон Гурганж, Вазир қалъа (шаҳар)ларида ва улар атрофларида тарқоқ ҳолда яшаган аҳолини кўчириб Амударёнинг жан. қисмларида жойлаштирган ва аҳоли ўрнашган ҳудуд атрофини қалъа девори билан мустаҳкамлаб унга „Тоза Урганч“, яъни „Янги Урганч“ деб ном берган. Шундан кейин қадимги Гурганж шаҳрининг номи Кўҳна Урганч бўлиб қолдии. Янги Урганч билан Кўҳна Урганч оралиғи 170 км.
Янги Урганч (ҳозирги Урганч) шаҳри Буюк ипак йўлида жойлашганлиги туфайли тез суръатлар билан ривожланган савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. Абулғозий Баҳодирхоннинг оғли Анушахон (Анушашоҳ) даврида (1664—89) Янги Урганч яқинида катта канал қазилиб, унга Шоҳобод (Шовот) номи қўйилган.
Маҳаллий тарихчи олимларнинг маълумотлари бўйича, Янги Урганч 17—18 асрларда баландлиги 4–5 м ли девор билан ўралган қўрғон (шаҳарча) бўлган. Шаҳарчада тахминан 5 минг киши яшаган; кўплаб майда дўконлар, устахоналар ишлаб турган. 1873-йил август ойида Туркистон вилояти газетасида Янги Урганч ҳақида шундай деб ёзган:
Катталиги Орол бўйидаги Казалинский шаҳрича келади, атрофи қалъа деворлари билан ўраб олинган, Амударёдан 12 чақирим нарида жойлашган кичкина шаҳар. Орол денгизидан то Хивага келгунча Урганчдек гўзал шаҳар йўқ. У боғлар ва ариқлар билан ўраб олинган
Ўша даврда Янги Урганчда 6 мингга яқин аҳоли яшаган. 1889-йилда шаҳарда Ярославл мануфактураси корхонасига қарашли пахта тозалаш заводи, ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида „Хайрия жамияти“, РусОсиё банки, рустузем мактаби, хотин-қизлар мактаблари очилди. 1931-йилда вилоят театри Хива шаҳридан Урганчга кўчиб ўтди. 1935-йилда шаҳарда ўқитувчилар институти фаолият кўрсата бошлади. 1952-йилда Чоржўй–Урганч—Қўнғирот темир йўли қуриб битказилди. 1959-йилдан Урганч Тахиатош иссиқлик электр стансияси энергиясини ола бошлади, 1963-йилда Ўрта Осиё — Марказ магистрал газ қувурига уланди.
Номи

Шаҳар номининг келиб чиқиши милоддан аввалги ВИИ—ВИ асрларга бориб таъқалади. „Авесто“ китобида Вурукаш (Орол) денгизи бўйида Урга (Урва) шаҳри бўлганлиги қайд этилган. Табиий офатлар (сув тошқини, қурғоқчилик) туфайли Урга ҳозирги Кўҳна Урганч ҳудудига кўчирилган. ВИИИ асргача „Гурганж“ номи билан юритилган. 712 йилда шаҳар араблар томонидан босиб олинганидан кейин „Журжония“ деб аталди. 1221-йил мўғуллар эгаллагандан сўнг шаҳар номи Урганч шаклида юритила бошлади. ХИВ аср Европа манбаларида шаҳар (Кўҳна Урганч) Урганч шаклида тилга олинади.
Мустақиллик йилларида Урганчда қурилиш ишлари авж олди. Урганчнинг шимолий ғарбий қисмида „Наврўз“, „Тараққиёт“, „Университет“ шаҳарчалари пайдо бўлди. Урганч—Хива оралиғида 30 км ли троллейбус қатнови (1997) йўлга қўйилди.
Саноат
Урганчда пахта тозалаш, экскаватор, ўт ўриш машиналари заводи, „Урганчёғ“ заводлари, пиллакашлик, тикувчилик, поябзал фабрикалари, Ўзбекистон—Туркия „Нуртоп“ қўшма корхонаси ва бошқалар фаолият кўрсатади.
Таълим
Урганчда, Тошкент биринчи тиббиёт институтининг филиали, 36 умумий таълим, 3 мусиқа, 2 касбҳунар мактаблари, 8 касбҳунар коллежи мавжуд. Вилоят мусиқали драма ва комедия театри, картиналар галереяси, 27 кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, „Олимпия“ спорт мажмуаси, стадионлар, спорт заллари ва майдончалари, теннис кортлари бор. 21 касалхона, поликлиника, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. 4 санаторий, дам олиш масканлари ишлаб турибди. 1992—2003-йилларда „Буюк алломалар хиёбони“, „Ал-Хоразмий“, „Ал-Беруний“, „Амир Темур“, „Мирзо Улуғбек“, „Абулғозий Баҳодирхон“, „Огаҳий“, „Комилжон Отаниёзов“, „Аваз Ўтар“, „Ҳумо“, „Жалолиддин Мангуберди“, „Авесто“ ёдгорлик мажмуалари бунёд этилди.
Маданият

1999-йилда шаҳарда Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги, 2001-йилда „Авесто“ китоби яратилганлигининг 2700 йиллик юбилейлари халқаро миқёсда нишонланди. 2003-йилда шаҳарда тантанали равишда Хоразмда „Умид ниҳоллари“ республика спорт мусобақаларининг ўтказилиши муносабати билан бир қанча йирик спорт иншоотлари бунёд этилди. Қадимий Хива билан боғлиқ ҳолда туризм ривожланган. Маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ва сайёҳларга „Ўзбектуризм“ компаниясининг бўлими, „Жайҳун“, „Хоразм Палас“, „Авесто“ меҳмонхоналари хизмат кўрсатади.
ОАВ
Шаҳарда 27 номда газета ва журналлар (жумладан, „Хоразм ҳақиқати“, „Урганч оқшоми“, „Ёшлар овози“, „Тужжор“ ва бошқалар) нашр этилади.
Меъморий обидалар
Меъморий ёдгорликлардан Дошқинбобо меъморий мажмуаси (1827), Салимжоновлар уйи (1902), почта биноси (1915), Бобохун Салимов уйи (ХХ аср боши) ва бошқалар сақланган.
Географияси
Шаҳар Тошкентдан 1100 км ғарбда, Амударё соҳилидан 12 км ғарбда (Чолиш пристани), Шовот каналида жойлашган. „Урганч“ аэропорти, Туркманобод — Бейнеу йўлидаги темирйўл стансияси мавжуд.
Аҳоли
Аҳолиси — 166,3 минг киши (2017).
| Йил | Аҳоли | ±% й.ў.с. |
|---|---|---|
| 1926 | 25 | — |
| 1939 | 45 | +4.63% |
| 1959 | 64 | +1.78% |
| 1970 | 86 | +2.72% |
| 1976 | 101 | +2.72% |
| 1991 | 130 | +1.70% |
| 2021 | 205 | +1.53% |
<грапҳ>{"ахес":[{"формат":"д","грид":фалсе,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"алигн":{"валуэ":"ригҳт"},"англе":{"валуэ":-45},"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"х","титле":"Йил","тйпе":"х"},{"формат":",д","грид":труэ,"пропертиэс":{"ахис":{"строке":{"валуэ":"#54595д"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2}},"грид":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"лабелс":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}},"тиcкс":{"строке":{"валуэ":"#54595д"}},"титле":{"филл":{"валуэ":"#54595д"}}},"сcале":"й","титле":"Аҳоли","тйпе":"й"}],"дата":[{"формат":{"парсе":{"х":"интегер","й":"интегер"},"тйпе":"жсон"},"наме":"чарт","валуэс":[{"сериэс":"й","х":1926,"й":25},{"сериэс":"й","х":1939,"й":45},{"сериэс":"й","х":1959,"й":64},{"сериэс":"й","х":1970,"й":86},{"сериэс":"й","х":1976,"й":101},{"сериэс":"й","х":1991,"й":130},{"сериэс":"й","х":2021,"й":205}]}],"ҳеигҳт":170,"легендс":[],"маркс":[{"фром":{"дата":"чарт"},"пропертиэс":{"энтер":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"},"строкеWидтҳ":{"валуэ":2.5},"х":{"фиэлд":"х","сcале":"х"},"й":{"фиэлд":"й","сcале":"й"}},"ҳовер":{"строке":{"валуэ":"ред"}},"упдате":{"строке":{"фиэлд":"сериэс","сcале":"cолор"}}},"тйпе":"лине"}],"сcалес":[{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"х"},"наме":"х","ниcе":труэ,"ранге":"wидтҳ","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"cламп":труэ,"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"й"},"домаинМин":0,"наме":"й","ниcе":труэ,"ранге":"ҳеигҳт","тйпе":"линеар","зеро":фалсе},{"домаин":{"дата":"чарт","фиэлд":"сериэс"},"наме":"cолор","ранге":"cатегорй10","тйпе":"ординал"}],"версион":2,"wидтҳ":170}</грапҳ> | ||
| Манба: [3][4][5] | ||
Аҳолининг 90 % и — ўзбеклар, 5 % и — руслар, 3 % и — қозоқлар, туркманлар, корейслар, 2 % и — олмонлар ва яҳудийлар.
Иқтисоди
Заводлари: ем-хашак йиғувчи машина, пахта тозаловчи, ёғ-экстраксия, экскаватор таъмирловчи, шина таъмирловчи; пиллакашлик, тикув фабрикалари; қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.[4]
Иқлими
| Урганч (1981–2010, 1948–ҳозиргача) иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | |
| Ўртача максимал, °C | 2,3 | 5,5 | 12,9 | 22,1 | 28,7 | 34,3 | 35,6 | 33,7 | 27,7 | 20,0 | 11,2 | 4,4 | |
| Ўртача минимал, °C | −5,7 | −4,2 | 1,6 | 8,9 | 14,5 | 19,2 | 21,0 | 18,3 | 11,9 | 5,3 | 0,2 | −4,1 | |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 11,7 | 13,2 | 18,5 | 13,9 | 11,6 | 4,0 | 1,4 | 2,1 | 1,8 | 4,6 | 10,4 | 11,9 | |
| Манба: Ўзбекистон гидрометеорология хизмати[6], Погода.ру.нет[7] Деуцчер Wеттердиэнст (намлик)[8] | |||||||||||||
Машҳур кишилар
- Анна Герман — поляк қўшиқчиси
- Виктор Колодяжний — россиялик амалдор
Манбалар
- ↑ „Урганч шаҳри ҳокими ўзгарди“ (17-декабр 2020-йил). Кун.уз
- ↑ „Ўзбекистоннинг янги автомобил рақамлари“. Справочник Узбекистана — Золотые Страницы. 2012-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-феврал.
- ↑ БСЕ бўйича
- ↑ 4,0 4,1 "Замонавий изоҳли луғат" нашр. „Катта совет энсиклопедияси“, 1997.
- ↑ Wорлд Газеттеэр: Усбекистан — диэ wичтигстен Стäдте
- ↑ „Авераге монтҳлй дата абоут аир температуре анд преcипитатион ин 13 регионал cентерс оф тҳе Републиc оф Узбекистан овер период фром 1981 то 2010“. Cентре оф Ҳйдрометеорологиcал Сервиcе оф тҳе Републиc оф Узбекистан (Узҳйдромет). 15 декембер 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15 декембер 2019. (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-15 санасида архивланган)
- ↑ „Wеатҳер анд Cлимате-Тҳе Cлимате оф Ургенч“ (ру). Wеатҳер анд Cлимате. 18 януарй 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18 януарй 2021.
- ↑ „Климатафел вон Ургенцч (Урганч), Гебиэт Чоресм / Усбекистан“ (де). Баселине cлимате меанс (1961–1990) фром статионс алл овер тҳе wорлд. Деуцчер Wеттердиэнст. Қаралди: 16 декембер 2019.
Адабиётлар
- Пилявский В. Ургенч и Миздахкан. — М., 1947. („Сокровища зодчества народов СССР“ серияси).
- Абулғози й, Шажараи турк, Т., 1991;
- Нуржанов К., Матназарова Г., Хоразм тарихи, 1—2 ж., Урганч, 1995;
- Мамедов М. А., Мурадов Р. Г., Средневековиэ писменниэ источники о Древнем Ургенче, Ашхабад, 2000.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Урганч“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Хоразм портали (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-03 санасида архивланган)
- БСЕ: Урганч (Ўзбек ССРдаги шаҳар)
- Урганч (Гурганч, Гурганж, Журжания, Кўҳна Урганч) — Хоразм пойтахти.[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |