Урганжийлар - этнографик гуруҳ. У. асли хоразмлик бўлган, фақат Урганчда эмас, балки Хоразмнинг турли хил шаҳар ва қишлокларида истиқомат қилиб келганлар. Бу гуруҳнинг шаклланиши Чингизхон босқини билан боғлиқ. 1221-йил мўғул қўшинлари Хоразмга ҳужум қилиб юз минглаб одамларни ўлдиради. лилй вақтда хоразмликларнинг бир қисми қирғиндан қочиб Мовароуннақр ва Хуросон вилоятларига кўчиб кетишган. Кўчиб ўтганлар ўзларини умумий ном — У. деб аташган. Улар бу ерларда урганжий қишлоқ ва шаҳарларда урганжий маҳаллаларига асос солдилар. 18— ХИХ асрларнинг 1ярмида иқтисодий инқироз ва вабо тарқалиши туфайли Хоразмдан аҳолининг бир қисми яна кўчган. У.нинг энг катта гуруҳи Хоразмга қўшни бўлган Бухоро вилоятига кўчиб ўтишган. 1924-йил маълумотларига қараганда Бухоро вилоятида жами 26 минг У. яшаган. ХХ асрга келиб У.нинг кичик гуруҳлари Самарқанд, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Шимолий Афғонистонда яшаганлар. У., асосан, ўтроқ деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шутулланган. У.нинг бир қисми эски анъаналарини сақлаган бўлса, асосий қисми маҳаллий аҳоли урфодатларини қабул қилишган.