Ургун (пуштуча: ارګون‎‎) Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги Ургун туманининг асосий шаҳри. Тахминан 10,665 нафар аҳоли истиқомат қилади [1]. Ургун Пактиканинг энг йирик шаҳри бўлиб, 89,718 аҳолига эга, Ургун тумани эса вилоятнинг энг гавжум тумани ҳисобланади. Ургун тарихан Пактиканинг пойтахти бўлган, бироқ 1970-йилларда пойтахт Ургундан ғарбдаги Шаранага кўчирилган, чунки Ургунга асосий Кобул-Қандаҳор магистрал йўлидан бориш осон эмас эди.

Ургун

ارګون
Мамлакат Афғонистон
Вилоят Пактика вилояти
Туман Ургун тумани
Маркази баландлиги 2315 м
Аҳолиси
0,5 миллион

Ургун катта қал’а ўрнида, асосан ривожланмаган ва чекка ҳудуддаги Пактика вилоятининг пойтахти бўлган. Лекин 1970-йилларда вилоят маркази Ургундан Шарана шаҳрига кўчирилди, чунки Шарана йирик шаҳарлар, Кобул ва Қандаҳорнинг савдо марказлари билан боғловчи асосий магистралга яқин жойлашган.

1983-1984 йиллардаги Совет-Афғон уруши даврида Ургун қамал қилинган. Уруш шаҳарни вайрон қилди.

Яна қаранг

  • Лоя Пактиа

Манбалар