Чоманов Уришбай Чоманович – озиқ-овқат ишлаб чиқариш технологияси соҳасидаги совет ва қозоқ олими, техника фанлари доктори (1991), профессор (1992), Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академияси академиги (2003).

Уришбай Чоманов
Таваллуди 1948-йил 2-январ
Шўралисой қишлоғи, Тошкент вилояти
Истиқомат жойлари Тошкент, Қозоғистон, СССР
Соҳаси озиқ-овқат ишлаб чиқариш технологияси

Биографияси

Уришбай Чоманов 1948-йил 2-январ санасида Тошкент вилояти, Шўралисой қишлоғида туғилган.

1971-йилда Чимкент шаҳрида жойлашган Қозоғистон кимё-технология институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1971—1975-йиллар оталиғида Жамбул енгил ва озиқ-овқат саноати технологик институтида дарс берган.

1976-йилда Москва гўшт ва сут саноати технологик институти қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашнинг электрофизик усуллари муаммоли тадқиқот лабораториясининг аспирантурасига ўқишга кирган. 1979-йилда „Гигроскопик хусусиятларни тадқиқ қилиш ва сув фаоллигини, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг намлигини аниқлаш усуллари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган

1980—1985-йилларда Семипалатинск гўшт ва сут саноати институтида ишлаган. 1986-йилдан Москва давлат амалий биотехнология университетининг докторанти бўлган. 1990-йилда эса „Озиқ-овқат маҳсулотларида намлик муносабатларини таҳлил қилиш учун термодинамик усуллар ва воситаларни ишлаб чиқиш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1991—1994-йилларда Семипалатинск гўшт ва сут саноати технологик университетида илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган. 1995—2001-йилларда Қозоғистон озиқ-овқат саноати илмий-тадқиқот институти директори бўлган. 2001—2002-йилларда Олмаота технологик университетида кафедра мудири лавозимида ишлаган[1].

2007-йилдан Қозоғистон озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати илмий-тадқиқот институтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологияси бўлими мудири бўлиб ишлай бошлаган.

Илмий қизиқишлар йўналиши: озиқ-овқат ва гўшт-сут саноатида янги техника ва янги технологияларни ишлаб чиқиш.

Уришбай Чоманов 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, 50 дан ортиқ патент ва ихтироларга муаллифлик гувоҳномаларига эга[2]. „Гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси“ ва „Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари“ мутахассисликлари бўйича илмий мактаб ташкил этган ҳамда унинг раҳбарлигида 4 та докторлик ва 8 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган[3].

1991-йилда Техника фанлари доктори, 1992-йилда профессор, 2003-йилда эса Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси академиги унвонларига эга бўлган. „Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи“ кўкрак нишони билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Чоманов Уришбай Чоманович“. www.мету.эду.кз. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Чоманов Уришбай Чоманович — Автор — База патентов“. www.кзпатенц.cом. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Отдел технологии переработки и хранения сельскохозяйственной продукции“. www.рпф.кз. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.

Ҳаволалар