Urologiya

Урология (юнонча: "оὖрóн" сийдик ва "лóгíа" ўрганиш) — клиник тиббиёт соҳаси; сийдик аъзолари системаси, жинсий аъзолар касалликларини, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади, шунингдек, бу касалликлар диагностикаси, давоси ҳамда олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.
Урология ХХ асрда хирургиядан мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Урологик касалликлар қадимдан маълум. Абу Али ибн Сино қовукдаги тошларни тушириш сир-асрорларини билган. Лекин илмий урология ХИХ асрда шаклланди. 1869-йилда Г. Симон (Англия) биринчи марта сийдик найини катетерлаш, касалланган буйракни операция йўли билан олиб ташлашга муваффақ бўлди. Франсиялик Ф. Ж. Гюён, Л. Мерсе, Ж. Албарран; англиялик Г. Томпсон, П. Фреер; австриялик Л. Диттел У.нинг ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Урологиянинг ривожи, асосан, систоскопия ва рентген нурлари орқали текшириш усулларининг кашф этилиши билан боғлиқ. ХХ асрда диагностика ва даволашнинг янги усуллари — хромоцистоскопия (Ф.Фелкер ва Э. Иозеф, Германия, 1903), ретроград пиелография (А. Лихтенберг ва Ф. Фелкер, Германия, 1906), экскретор урография (М. Свик, А. Лихтенберг, Германия. 1929) ва бошқа ишлаб чиқилди. Буйрак етишмовчилигида голландиялик олим В. Колф клиникада биринчи марта сунъий буйрак ишлатди (1944).
Ўзбекистонда урологиянинг ривожи 1924-йилда Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факултетида урология кафедраси ҳамда 25 ўринли урология клиникаси ташкил этилиши билан боғлиқ. 60–70-йилларда радиологик, ангиографик, уродинамик, компютер томографик текширувларнинг амалиётга кириб келиши билан урологийда жаррохлик усуллари такомиллашди; ТУР, перкутан операциялар, буйрак тошларини масофадан парчалаш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда лапароскопик операциялар (қаранг Лапароскопия) кенг қўлланмоқда. Бунда О.М.Мухторов, И.П.Погорелко, Т.Н.Позднякова, Д.Л Арустамов ва бошқаларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Тошкентдаги урология клиникаси асосида 1990-йил Республика урология илмий маркази ташкил этилди, 2002-йилда у Республика ихтисослашган урология марказига айлантирилди. 1932-йилдан Ташкент Врачлар малакасини ошириш институтида урология кафедраси ва клиникаси фаолият кўрсатмоқса. 1997-йил клиника қошида Тошкент шаҳар урология маркази ташкил этилди, унда Ўзбекистон Республикаси вилоят ҳамда туман шифохоналарида урология бўлимларини очиш, уларни малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш ишлари амалга оширилади.
Республика клиникаларида урологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда ултратовушли сканирлаш, уларнинг эндоскопик ва рентгенологик аппаратлар, ташқи тўлқин ёрдамида буйрак ва сийдик йўли тошларини майдалаш дастгохлари билан жиҳозланиши урология соҳасининг жаҳон талаблари даражасига кўтарилишига имкон берди. Йирик касалхоналар таркибида нефрология бўлимлари ва марказларининг ташкил этилиши туфайли ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ тадқиқотлар ривожланди. Ўткир буйрак етишмовчилигида „сунъий буйрак“ аппарати ёрдамида қонни тозалаш (гемодиализ) усули ишлаб чиқилди.
Сўнгги йилларда Республикамизда шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда вилоят марказий шифохоналари қошида урология бўлимларининг очилиши Ўзбекистонда урологиянинг ривожланишида муҳим босқич бўлди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |