Урон кислоталар - алдозаларнинг ҳосилалари. Умумий формуласи СНО (СНОН)И СООН. Алдозалардан бирламчи гидроксил гуруҳи (—СН2ОН) ўрнига карбоксил гуруҳи (—СООН) борлиги билан фарқ қилади. Кристалл ёки аморф моддалар; учмайди, сувда ва қутбли эритувчиларда яхши эрийди. Кимёвий хоссаларига кўра, алдозаларга ҳам, оксикислоталарга ҳам ўхшайди. Табиатда 6 углерод атомли хрлида учрайди (гексурон кислота). Уларнинг номи тегишли гексозага қараб белгиланади (мас, глкжурон кислота глюкоза номидан). Урон кислоталар ҳайвон ва ўсимликларнинг биологик муҳим биополимерлари таркибига киради. Д глюкурон кислота ҳайвон организмида заҳарли моддаларни йўқотишда қатнашади ва аскорбин кислота биосинтезида бошланғич маҳсулот ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Урон кислоталар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (У-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар