Ursol kislota
Урсол кислота, С29Н46(ОН)СООН — тритерпенлар синфига оид органик кислота, оқ кристалл модда. Мол. м. 456,37, суюқланиш температураси 112°. Сувда эримайди, спирт, хлороформ ва бошқа қутбланган органик эритувчиларда яхши эрийди. Урсол кислота олма меваларининг чиқиндиларидан (қуритилган пўчоғидан) Сосклет аппаратида спирт билан экстрациялаб олинади. Клюква турупи (чиқиндиси)ни хлороформ билан экстраксиялаб ҳам Урсол кислотани ажратиб олиш мумкин. Урсол кислота биологик фаол модда, юракни озиқлантирадиган вена қон томирларини кенгайтириб, натрий ионларини сақлаб қолиш хусусиятига эга; вирусга ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Урсол кислотанинг метил эфири — эмулгатор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |