Urugvaylar
Уругвайлар (ўзларини уругуаё деб аташади) — халқ. Уругвайнинг асосий аҳолиси (2,7 млн. киши). Умумий сони 2,83 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Испан тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар. У., асосан, ХВИ—ХВИИИ асрлардаги испан колонистлари авлоди. ХИХ аср ўрталаридан Европадан, асосан, испанлар, италянлар ва франсузлар кўчиб келишган. Туб жой аҳолига мансуб индейсларнинг чарруа ва бошқа қабилалари ХИХ аср бошларида қириб ташланган. Асосий машғулоти — чорвачилик; бир кисми озиқ-овқат ва тўқимачилик саноатида банд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |