Ushshoq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Ушшоқ (араб. – ошиқ сўзининг кўплиги) – Ўн икки мақом тизимида биринчи мақом. Лирик куй ва ашулалардан иборат бўлгани учун Ушшоқ деб ном олган. Қадимги рисолаларда Ушшоқ Умм уладвор (Мақом даврлари онаси) ва Тарона деб ҳам аталган. Ушшоқ Ўн икки мақомда лад сифатида ҳам маълум бўлиб, унинг товушқатори ҳозирги миксолидий ладига мое келади. Ўн икки мақом тизимидаги 24 мураккаботдан бири – Ушшоқи Моя Ушшоқ мақоми ва Моя овозаси пардалари асосида яратилган. Ўзбек, тожик мусиқа меросида У. мустақил мақом сифатида етиб келмаган. 55 мактаб килила чой ичабиз Шашмақомнинг Рост мақоми таркибида бир неча шўба ва қисмлар мавжуд бўлиб, улар Муҳаммаси Ушшоқ (чолғу қисм), Талқини Ушшоқ, Насри Ушшоқ, Уфари Ушшоқ, Савти Ушшоқ (6 қисмли) деб номланган. Ушшоқ ашула йўллари анча мураккаб, авжларида Намуди Уз-зол ва Намуди Муҳайяри Чоргохдан фойдаланилган. Ушшоқ ашула йўллари халқ орасида кенг тарқалган. Ўзбек ва тожик бастакорлари Ушшоқнинг турли вариантларини яратган: Ҳожи Абдулазизцҳг „Самарқанд Ушшоғи“, Содирхон Бобошарифовнинг „Содирхон Ушшоғи“, шунингдек, „Қўқон Ушшоғи“, „Тошкент Ушшоғи“ ва ҳоказо. Бу Ушшоқ йўллари бир хил дойра усулида ижро этилади. Ушшоқнинг патнусаки варианти ва сурнай йўллари ҳам кенг тарқалган. Ушшоқ йўллари жозибали ва таъсирчан. Уларнинг бошланиш жумлалари бошқа мақом ва шўбаларда намуд сифатида ҳам қўлланилиб, Намуди Ушшоқ деб аталади. Ушшоқдан, асосан, Бузрук ва Рост мақоми шўбаларида, йирик шаклдаги оғзаки профессионал мусиқа асарларида, шунингдек, бастакор ва композиторлар ижодида (жумладан, Р. Глиэр ва Т. Содиқовнинг „Лайли ва Мажнун“, „Гулсара“ операларида, В. Успенский ва кейинчалик Ю. Ражабийнинг „Фарҳод ва Ширин“ операси ва мусиқали драмаларида, М. Ашрафийнинг „Дилором“ операсида ва бошқа кўпгина асарларида) ҳам фойдаланилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ушшоқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (У-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |