Ушуаиа — Аргентинанинг Тиэрре дел Фуэго, Антáртида э Ислас дел Атлáнтиcо Сур вилояти похтахти. 82,615 аҳолига эга Ушуаиа 54-чи жанубий кенгликдан жанубда жойлашган ва дунёдаги энг жанубий шаҳар ҳисобланади.

Ушуаиа
Шаҳар
Skyline of Ushuaia
Мамлакат Аргентина
Провинсия Тиэрра дел Фуэго
Департамент Ушуаиа Департаменти
Ҳукумат
 • Мер Wалтер Вуото
Асос солинган 1884-йил 12-октябр (Аугусто Лассерре)
Майдон 23 км2 (8.9 кв ми)
Маркази баландлиги 23 м
Иқлим тури ЭТ/Cфc
Аҳолиси
82,615
Зичлиги 3,600 киши/км2
Этнохороним Ушуаиалик
Вақт минтақаси УТC−3
Телефон коди +54 2901
Почта индекс(лар)и В 9410

Ушуаиа Исла Гранде дел Тиэрра дел Фуэго (Оловли ер) оролининг жанубий қирг'ог'ида, кенг ко'рфаз бо'йида жойлашган. Шимолда Мартиал тог'лари, жанубда Беагле бо'г'ози билан чегараланади. Шаҳар 9,390 км2 маҳдонга эга Ушуаиа департаментидаги ягона муниципалитет ҳисобланади. Шаҳарга 1884-йил 12-октябрида Аргентина денгиз кучлари зобити Аугусто Лассерре асос солган. Ма'мурий марказ бо'лишдан ташқари, Ушуаиа кичик саноат порти ва туристик марказдир. Ушуаиа Антарктида яриморолидан таҳминан 1,100 километр масофада жойлашган ва халқаро даражада тан олинган 5 Антарктида дарвозаларидан биридир.

Топоним

Исла де лос Лобос

Ушуаиа со'зи ягҳан тилида уш ва wаиа ("ко'рфаз") со'зларидан олинган ва "чуқур ко'рфаз" ма'носини англатади. 1884-йилги ҳужжатларда жой номи "Ошовиа" сифатида тилга олинади.[1]

Тарихи

Селк'нам ҳинду қабилалари Оловли ер оролига таҳминан 10,000 йил муқаддам келиб о'рнашган. Бугунги Ушуаиа ҳудудида Ягҳан (ёки Йáмана) деб номланган, орол жанубида яшовчи маҳаллий қабилалар истиқомат қилган бо'либ, улар оролнинг шимолдаги истиқоматчилари билан тинимсиз урушлар олиб борган.

Ушуаия шаҳридаги провинсия ма'мурияти биносидан маҳаллий архитектура нафаси уфуриб туради

ХИХ аср иккинчи ярмида оролнинг шарқий қисмида асосан Аргентиналик бо'лмаган кишилар, жумладан бир қанча Британия фуқаролари истиқомат қилишган. Аргентина фуқаролари ёки ҳукумат вакиллари келмасидан анча олдин Ушуаиа манзилгоҳига норасмий тарзда Британия миссионерлари асос солган бо'либ, улар бу ерга Британия илмий-тадқиқот экспедицияларидан кейин келган. Капитан Роберт ФитзРой қо'мондонлиги остидаги Британия кемаси — ҲМС Беагле биринчи бо'либ 1833-йил 29-январида Оловли ер оролида тадқиқот о'тказиш учун чиққан сафари давомида о'з номи билан аталган бо'г'озга кириб келади. Шаҳарга дастлаб британиялик миссионерлар томонидан асос солинган бо'либ, ном сифатида Йáмана (маҳаллий қабила номи) танланган.[2] Шаҳар ва уни о'раб турувчи минтақанинг илк тарихи Луcас Бридгес томонидан 1948-йилги "Ердаги энг олис нуқта" ("Уттермост Парт оф тҳе Эартҳ", 1948) китобида келтирилади. Ушуаиа номи илк маротаба Англиядаги Жанубий Америка миссионерлик жамияти хатлари ва рапортларида тилга олинади.[2] Британиялик миссионер Wаите Ҳоcкин Стирлинг 1869-йил 18-январдан сентябр о'рталарига қадар Йáмана халқи ичида яшаган ва шу сабаб Ушуаиада яшаган биринчи европалик ҳисобланади. 1870-йилда Британиядан қо'шимча миссионерлар келади ва кичик манзилгоҳга асос солинади. Кейинги йили биринчи никоҳ маросими о'тказилади. 1872-йилда Оловли ер оролида 36 киши сувга чо'милиб, чо'қинтирилган, еттита никоҳ маросимлари о'тказилган ва биринчи европалик чақалоқ (Тҳомас Деспард Бридгес) дунёга келиши қайд этилган. Ушуаиада барпо этилган биринчи уй 1870-йилда Фалкланд оролларида роҳиб Тҳомас Бридгес учун олдиндан тайёрланган уч хонали уй эди. Хоналарнинг бири Бридгес оиласи учун, иккинчиси никоҳ қурган Йáмана жуфтлиги учун аталган, учинчи хона эса ибодатхона сифатида хизмат қилган.

Жанубий Фуэго темирё'ли

Тҳомас Бридгес Ягҳан тилини о'рганади ва равон со'злашувчига айланади. Ундан ташқари у муайян даражада Она (о'рмонда яшовчи қабилалар) тилида ҳам со'злашишни о'рганади. Унинг миссионерлик фаолияти асосан Ягҳан халқларига қаратилган эди. "Йáмана" со'зи Ягҳан тилида шунчаки "халқ" деган ма'нони англатади. У Ягҳан тилининг биринчи луг'атини тузган бо'либ, қо'лёзманинг асл нусхаси бугунги кунда Британия музейида сақланади. Ягҳан қабилалари ёзиш учун қобилиятга ҳам, зарурий воситаларга ҳам эга бо'лмагани сабабли Тҳомас Бридгес тилнинг фонетикасига мос алифбо ҳам яратишга мажбур бо'лади. Асл қо'лёзма уч марта ё'қотилган ва бошқа ном остида чоп этилишига оз қолган. Ушбу тил луг'атини яратиш давомида биттадан ортиқ алифболардан фойдаланилган. Салкам ярим аср о'тиб қайта топилган қо'лёзма кейин нашр этилган. 1987-йилда луг'атни топишда ва кейинчалик Тҳомас Бридгес томонидан амалга оширилган ишлар тарихини оммага ма'лум қилишда Наталиэ Гоодалл томонидан олиб борилган тадқиқотлар муҳим бо'лди.

1873-йилда дастлабки Аргентина фуқаролари — Жуан ва Cлара Лаwренcе Ушуаиага мактабда дарс бериш учун келишади. О'ша йили кейинчалик икки маротаба Аргентина президенти сифатида хизмат қилувчи Жулио Аргентино Роcа такрор жиноятчилар учун колония ташкил этиш (Австралиядаги Тасмания колонияси андозасида) ташаббуси билан чиқади. Бунга Аргентиналик фуқаролар учун муқим манзилгоҳ яратиш ҳамда Оловли ер оролининг барча қисмлари устидан Аргентина назоратини о'рнатиш хоҳиши сабаб бо'лди.[3] Лекин фақат 1881-йилги Чили ва Аргентина орасидаги чегара шартномасидан кейин шаҳарча ва қамоқхона барпо этишга расман уринишлар бошланди.

1880-йиллар давомида олтин конлари то'г'рисидаги миш-мишлар кетидан ко'плаб олтин қазувчилари Ушуаиага келади, лекин бу миш-мишлар ното'г'ри бо'либ чиқади.[4][5] 1884-йил 12-октябрида Жанубий Атлантика экспедициясининг бир қисми сифатида Аргентина денгиз кучлари зобити, Коммодор Аугусто Лассерре Ушуаиа суб-дивизиясини ташкил қилади ва очилиш маросимида миссионерлар ва денгиз кучлари зобитлари иштирок этади. Дон Фелиз М. Паз Тиэрра дел Фуэго губернатори деб э'лон қилинади ва 1885-йилда Ушуаиа пойтахт сифатида белгиланади. 1885-йилда шунингдек Антонио А. Ромеро бошчилигида ҳудуд полиция хизмати ташкил қилинади ва полиция штаби ҳам Ушуаиа деб белгиланади. Бироқ, 1904-йилга келиб Аргентина Федерал ҳукумати Ушуаиани Тиэрра дел Фуэго пойтахти деб тан олади. 1896-йилда президент вазифасини бажарувчи Роcа расман қамоқхона барпо этилганини э'лон қилади.

Ушуаиа бир қатор эпидемиялардан азият чеккан бо'либ, қорин тифи, ко'кё'тал ва қизамиқ каби касалликлар маҳаллий аҳоли вакилларининг қисқариб кетишига сабаб бо'лади. Лекин Йáмана халқи расман қайд этилмагани сабаб о'лганларнинг аниқ сони ма'лум эмас. Аҳоли илк маротаба 1893-йилда қайд этилган бо'либ, унда Ушуаиада 113 эркак ва 36 аёл истиқомат қилаётгани тилга олинади. 1911-йилга келиб Йáмана халқи амалда қирилиб кетади, шу сабаб миссия ҳам ёпилади. 1914-йилги аҳолини қайд этиш натижаларига ко'ра аҳоли сони 1,558 кишига ошгани қайд этилган.

1930-йилда Ушуаиага биринчи маротаба келган Ангентина ҳарбий-денгиз кучлари самолёти

1896-йилда қамоқхонага биринч маҳбуслар олиб келинади ва улар асосан Буэнос Аиресдан келтирилган хавфли ва такрор жиноятчилар, шунингдек бир қанча сиёсий жиноятчилар эди. 1903-йилда яқин орадаги Пуэрто Голондринада алоҳида ҳарбий қамоқхона ҳам очилади. 1910-йилда икки қамоқхона бирлаштирилади ва бирлашган қамоқхона мажмуаси бугунги кунда ҳам сақланиб қолган. ХХ асрнинг биринчи ярмида Аргентина ҳукумати томонидан Аргентиналик аҳоли сонини ошириш ва Тиэрра дел Фуэго устидан назоратни кучайтириш мақсадида қамоқхона атрофида шаҳар барпо этилади.[3] Қамоқхона такрор жиноятчилар учун аталга бо'либ, Тасманияда Британия ҳукумати томонидан, Иблис оролида Франсия ҳукумати томонидан қурилган қамоқхоналар андозасида қурилган эди.[3] Тиэрра дел Фуэгодан қочиш ҳам худди шулардаги каби қийин бо'лган, лекин икки маҳбуслар қамоқхонадан қочиб, атроф ҳудудларда икки ҳафта яшириниб юришга муваффақ бо'лади. Шундай қилиб, қамоқхона маҳбуслари мажбурий колонистларга айлантирилган ва вақтларининг асосий қисмини қамоқхона атрофидаги о'рмонлардаги ёг'очларни кесиб, шаҳарчани барпо этишга сарфлашган. Улар томонидан шунингдек манзилгоҳга томон темир ё'л ҳам о'тказилган. Бу темир ё'л бугунги кунда Дунёнинг энг чеккасига борувчи поезд (Трен дел Фин дел Мундо) номи билан о'зига туристлар жалб қилади.

Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, Ушуаиа

Қамоқхона 1947-йилгача ишлайди ва маҳбусларнинг ҳуқуқлари поймол этилиши ва шубҳали амалиётлар то'г'рисидаги ко'плаб хабарлардан кейин президент Жуан Доминго Перóн буйруг'и билан ёпилади. Қо'риқчиларнинг ко'пчилиги Ушуаиада қолади, маҳбуслар эса мамлакат шимолидаги бошқа қамоқхоналарга ко'чирилади. Қамоқхона ёпилганидан кейин бинолар ҳудуди Ушуаиа ҳарбий-денгиз базасининг (Басе Навал Ушуаиа) бир қисмига айлантирилади ва 1990-йиллар бошига қадар омбор ва офис майдони сифатида хизмат қилади. Кейинчалик мажмуа Ушуаиа денгиз музейига айлантирилади ва бугунги кунда Мусео Маритимо де Ушуаиа номи остида ҳали ҳам мавжуд.[6]

Ушуаиадаги ҳарбий-денгиз базаси 1982-йилдаги Фалкландс урушида ҳам фаолият олиб борган. Кейинчалик Британия ҳарбий-денгиз кучлари томонидан чо'ктирилган Аргентина крузери — АРА Генерал Белграно Ушуаиа портидан чиққан ва шу ерда 1996-йил февралида кема учун ёдгорлик о'рнатилади.

Манбалар

  1. ↑ Cанcлини, Арнолдо. Ушуаиа 1884–1984. Ҳанис Ассоcиатион, 1984 — 529-бет. ОCЛC 252895269. „Беcаусе оф тҳе диффиcултй оф нативе пронунcиатион (...) тҳе вариатионс оф тҳе спеллинг аре энормоус. (...) Ин 1938, тҳе боок Геограпҳиcал номенcлатуре анд течниcал терминологй, Сантиаго, Чиле, репортед эигҳтеэн варианц.“ 
  2. ↑ 2,0 2,1 Эверй, Ригҳт Рев. Эдwард Франcис (1915). "Тҳе Соутҳ Америcан Миссионарй Соcиэтй". Тҳе Англиcан Чурч ин Соутҳ Америcа. Лондон: Соcиэтй фор Промотинг Чристиан Кноwледге.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 "Ушуаиа Ҳисториа й леендас". ИнтерПатагониа.
  4. ↑ "Ҳисториа де Ушуаиа". Wелcоме Аргентина.
  5. ↑ "Ушуаиа". Аргентоур.cом.
  6. ↑ "Мусео Маритимо де Ушуаиа".