Usmon III
Усмон ИИИ (1699-йил 2-январ, Адирна — 1757-йил 30-октябр, Истанбул) — Усмонийлар империясининг йигирма бешинчи султони, 1754-йилдан 1757-йилгача ҳукмронлик қилган[1].
| Усмон ИИИ عثمان ثالث | |
| | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | 1754-йил 13-декабрдан |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | 1757-йил 30-октябргача |
| Ўтмишдош: | Маҳмуд И |
| Ворис: | Мустафо ИИИ |
| Туғилган санаси: | 2-январ 1699-йил |
| Туғилган жойи: | Адирна, Усмонлилар империяси |
| Вафот санаси: | 30-октябр 1757-йил (58 ёшда) |
| Вафот жойи: | Истанбул, Усмонлилар империяси |
Султон Мустафо ва Шаҳсувар Султоннинг ўғли Усмон, акаси Маҳмуддан кейин тахтга ўтирди. Усмон 50 йилдан ортиқ шаҳзода мақомида бўлган ва 55 ёшида тахтга ўтирди. Усмонийлар империяси тарихида энг узоқ вақт шаҳзода мақомида қолган шахс ҳисобланади. Умрининг катта қисми сарой қафасида ўтди. Унинг тахтга ўтиришдан олдинги ҳаёти ҳақида манбаларда маълумотлар жуда кам.
Усмон ИИИ ҳиссиётга берилувчан ва қатъияциз одам ҳисобланган. Бу султон даврида етти марта бош вазир алмаштирилди. Бу чора, эҳтимол, аввалги султон даврида содир бўлган бош вазир лавозимнинг нуфузини камайтиришга қаратилган бўлиши мумкин. Бу соҳадаги муҳим воқеа 1756-йилда Кожа Меҳмед Рағип Пошонинг бош вазирликка тайинланиши эди. Рағип Пошо олти йил бу лавозимда ишлаган ва Усмонийлар давлатининг энг машҳур бош вазирларидан бирига айланган.
Усмон ИИИ ҳукмронлиги Маҳмуд И даврида Белград тинчлик келишувининг якунланиши билан бошланган тинчлик даврига тўғри келди. Ҳарбий соҳада Султон фақат мамлакатнинг чегара вилоятларида бир қатор қўзғолонлардан хавотирда эди, аммо улар осонгина бостирилди. Усмоннинг уч йиллик ҳукмронлигида иккита энг муҳим воқеаси Истанбул шаҳри Ҳалиç туманининг музлаши ва Истанбулнинг учдан икки қисмини вайрон қилган бир қатор ёнғинлар эди. Султон аёллар кийинишига чекловлар киритди ва унинг ижросини қатъият билан амалга оширди, бу эса пойтахт аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди.
Усмон ИИИ ҳукмронлиги даврида Нуруосмание масжидининг 1756-йилда қуриб битказилгани муҳим воқеа бўлди. Чибалидаги ёнғиндан кейин Усмон катта қурилиш дастурини амалга оширишни буюрди, бунинг натижасида Ахиркапи маёқчаси, Нуруосмание масжидидаги фаввора, Топкапи саройидаги Усмон ИИИ кўшки ва бошқа кўплаб иншоотлар қурилди.
Усмон ИИИ бир неча хотинли бўлишига қарамай, ўзидан кейин авлод қолдирмаган. Унинг ўрнини амакиваччаси Мустафо ИИИ эгаллади
Биографияси
Шаҳзода
Усмон Адирна саройида туғилган. Онаси Шаҳсувар Султон[2], асли серб[3] (баъзи маълумотларга кўра, рус) эди[4]. Умумий қабул қилинган версияга кўра, Усмон 1699-йил 2-январда туғилган[5][6][7], аммо Ислом энсиклопедиясида бошқа сана — 1699-йил 3-январ кўрсатилган[2]. Усмоннинг 20 дан ортиқ ака-ука ва опа-сингиллари бўлган, аммо уларнинг бирортаси бўлажак султон билан бир онадан бўлгани ҳақида маълумот йўқ[5]. Усмоннинг дастлабки йиллари ҳам унинг катта акаси Маҳмуд И каби Адирнада ўтган[8][2].
1703-йилда Усмоннинг отаси Эдирне воқеаси натижасида Аҳмад фойдасига тахтдан тўлиқ воз кечди[а], сарой қафасига қамалди ва бир неча ойдан сўнг вафот этди[2][5]. Тўрт ёшли Усмонни онасидан ажратиб олишди, Эски саройга жўнатишди, кейинроқ сарой қафасига олиб кетишди[6]. 1705-йил 17-апрелда Усмон ва бошқа шаҳзодаларнинг яширин суннат тўй маросими бўлиб ўтди. 1712-йил декабрда Усмон ҳукмдор амакиси билан Адирнага келган шаҳзодалар орасида эди. Ҳукмдорнинг шаҳардаги ва шаҳар ташқарисидаги саёҳатларида тез-тез қатнашган[2].
1730-йил 1-октябрдаги Ҳомий Ҳалил қўзғолони натижасида, ўгай укаси Маҳмуд тахтга ўтириши билан Усмоннинг ўзи сулоладаги энг кекса одамга ва ворислик тамойилига кўра, тахт ворисига айланди[б][2].
Бўлажак султоннинг 55 йил давом этган шаҳзода мақомида бўлган давридаги шахсий ҳаёти ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ[10]. Фақат „пештаҳта“ деб номланган тортмали кичик ёзув стендларини ясаш билан шуғуллангани ва қуйи амалдорлар, бир нечта хизматкорлар билан алоқада бўлгани келтирилади[6][2].
Ҳукмдор

1754-йил 14-декабрда Маҳмуд И вафотидан сўнг, 55 ёшли Усмон тахтга ўтирди. Усмонияр тарихида шаҳзода сифатида қафасларда энг узоқ вақт қолган султон, шунга мос равишда тахтга ўтириш пайти энг катта ёшда бўлган султон бўлди[2][7]. Янги султон ўз номини ваъзларда „Султану’л-баррайн ваъл-баҳрайн“ (ерлар ва денгизлар ҳукмдори) сўзлари қўшиб ўқилишини буюрди[10]. Усмон ИИИ тахтга ўтирганининг 6-куни, 19-декабр санасида онаси Шаҳсувар Эски Саройдан Тўпқопи саройига олиб келинди ва Волида Султон деб эълон қилинди. 1754-йил 25-декабр куни Султон Айюб қабри олдида унга бай’ат бериш маросими бўлди. Ғазна маблағларидан йиғилган 2394 ҳамён олтин девоннинг собиқ ва амалдаги ходимларига тарқатилди[10]. Султонни тахтга ўтирганлиги ҳақида эълон қилиш учун зарур бўлган барча маросимлар якунида Полша, Россия ва Австрияга элчилар юборилди[2].
Ҳукмронлигининг иккинчи йилида, 1756-йил 27-апрел куни Усмоннинг онаси, ўзига хос тақводорлиги билан ажралиб турган Шаҳсувар вафот этди. Унинг ортидан, 1756-йил 22-декабр Ҳукмдорнинг меросхўри, марҳум Султон Аҳмаднинг ўғли Шаҳзода Меҳмед 42 ёшида касалликдан вафот этди[3]. Манбаларга кўра, бош вазир Кöсе Баҳир Мустафа Паşа[тр] ва Шайхулислом Дüрризаде Мустафа Эфенди[тр] томонидан ташкиллаштирилган дафн маросимига беш минг киши ташриф буюрган. Бироқ, кўп ўтмай, Сеҳзода Меҳмед Кўсе Мустафо томонидан заҳарлангани ҳақида миш-мишлар тарқалди[1]. Ислом энсиклопедиясида Усмон ИИИ ҳақидаги мақола муаллифи Фикрет Сарıcаоғлу баъзи фикрларни ёзган. Чорлулу давлатда энг юқори лавозимни эгаллаб тургани ва сулоланинг куёви бўлганининг ўзи унинг айбсизлигини кўрсатган[2].
Усмон ИИИ даврида муҳим сиёсий воқеалар содир бўлмади. 1739-йилда Белград тинчлик шартномаси билан бошланган тинчлик даври давом этди. Мамлакатнинг чегара вилоятларида бостирилган бир қатор қўзғолонлар салтанатнинг заифлигини кўрсатди[7][10].
Ички сиёсат
Усмон ИИИ Анадолу ва Румелияда жиноятларни камайтиришга ҳаракат қилди. Фармони билан Эронда тартибсизликлар уюштиргани учун арманларга, Бозулус туркманлари[тр] ва Жиҳанбейли қабилаларига қарши қуролли отрядлар юборилди. Эрзурум ва Сивас атрофидаги қароқчиларга қарши баъзи чоралар кўрилди, машҳур Караосманоğлу[тр] қабиласидан бўлган Ҳожи Мустафо оға қўлга олинди ва қатл қилинди. Манбалар Усмонни зиёрат йўлидаги талончилик ва давлат маблағлардаги коррупсияни қатъий чоралар билан бартараф этишга ҳаракат қилганини тасдиқлашган. Макка ва Мадинага йўналишдаги зиёратчилар хавфсизлиги Ҳукмдор ҳузуридаги махсус маслаҳат кенгашининг асосий кун тартибига чиқди[11][2].
Олдинги султонлар даврида халққа эълон қилинган фармонлар Усмон ИИИ даврида ҳам амалда бўлган, аммо янгилари ҳам қабул қилинган. Усмон давридаги асосий тақиқ Румели ва Анадолудан Истанбулга кўчиришни тақиқлаш эди. Истанбулда ишлаганлар оиласи бир ёки икки кишидан ошмаслиги шарти билан пойтахтга кўчиб ўтишига рухсат берилди[2]. Аёлларга нисбатан ҳам тақиқлар киритилди[10]. Ёш аёллар урф бўлган кийим-кечак (туркча: тавр-ı cедид) кийишлари, беҳуда бозорга боришлари, сайлларда омма олдида кўринишлари мумкин эмас эди[2]. Ўзбошимчалик билан қабул қилган ҳашамат тўғрисидаги қонунларини қатъий амалга ошира бошлади. Масалан, кумуш тақинчоқларни вазирлардан бошқа ҳеч ким отга тақиши мумкин эмас, мусулмон бўлмаганлар ўз эътиқодларига мос кийимларини кийишлари, от ёки қайиқ минишлари учун махсус рухсат олишлари шарт деб белгиланди[10]. Уламо Ҳаким Меҳмед афандининг ёзишича, „Ҳукмдор бу тақиқларга амал қилмаган бир қанча мусулмон бўлмаганларни осиб ўлдиришга ҳукм қилган“. Ҳеч қандай расмий тақиқ бўлмаса-да, бозорда тамаки чеккани учун одамлар жазолангани маълум[11]. Ўша давр манбалари бу тақиқларнинг барчаси унчалик самарали бўлмаганлигини ва уларга риоя қилиш деярли имконсиз бўлганини кўрсатади[1][2].
Давлат бошқарувидаги ислоҳотлари
| Йили | Усмон ИИИ давридаги бош вазирлар |
|---|---|
| 1754 | Чорлулу Косе Баҳир Мустафо Пошо (1-марта) |
| 1755 | Ҳекимоглу Али Пошо |
| 1755 | Ноили Абдуллоҳ Пошо |
| 1755 | Силаҳдар Бıйıклı Али Паşа[тр] |
| 1755 | Йирмисекиззаде Меҳмед Саид Пошо |
| 1756 | Чорлулу Кöсе Баҳир Мустафо Пошо (2-марта) |
| 1757 | Кожа Меҳмед Рагип Пошо |
| Йил | Усмон ИИИ давридаги шайхулисломлар |
|---|---|
| 1755 | Сеййид Муртаза Эфенди[тр] |
| 1755 | Абдуллаҳ Вассаф Эфенди[тр] |
| 1755 | Дамадзаде Фейзуллаҳ Эфенди[тр] (1-марта) |
| 1756 | Дüрризаде Мустафа Эфенди[тр] |
| 1757 | Дамадзаде Фейзуллаҳ Эфенди (2-марта) |
Усмоннинг биринчи давлат қарори унинг буйруғини қиладиган амалдорларни танлаш эди. Қисқа вақт оралиғида юқори мартабали давлат амалдорлари сафларида, вазирлик лавозимларида амалга оширган ўзгаришлари — аввалги ҳукмдор даврида содир бўлган бош вазир лавозимнинг таъсирини камайтиришга уриниш сифатида баҳоланди[2].
1755-йил 12-январ куни шайхулислом лавозимига Абдуллаҳ Вассаф Эфенди[тр], 15-феврал куни бош вазир лавозимига Ҳекимоğлу Али пошо тайинланди. Айвонсаройдаги?! ёнғин туфайли Али пошо лавозимидан бўшатилган. Қиз минорасида бир кун ҳибсда ўтириб, Волида Султоннинг ёрдами билан ўлим жазосидан қутулиб қолган ва Фамагустага сургун қилинган. 1755-йил 18-майда бош вазир лавозимига Ноилий Абдуллоҳ пошо[эн] тайинланди, 8-июн куни эса янги шайхулислом — Дамадзаде Фейзуллаҳ Эфенди[тр] тайинланди.
Силаҳдар Бıйıклı Али Паşа[тр] бош вазир лавозимида 63 кун — 1755-йил 24-августдан 25-октябргача ишлади ва қатл қилинди. Унинг ўрнига Йирмисекиззаде Меҳмед Саид Паşа[тр] тайинланди ва 1756-йил 1-апрел санасида лавозимни тарк этди. Бу лавозимга янги тайинланган Коcа Меҳмед Рагıп Паşа[тр] Ҳалабдан чақирилган ва 1757-йил 12-январ санасида бош вазир муҳрини олган. У салтанат тарихидаги энг машҳур вазирлардан бирига айланди ва Усмон ИИИ давридаги охирги бош вазир бўлди[2][10]. Бош вазирлар билан бир вақтда шайхулисломлар ҳам алмашган[2].
Шундай қилиб, Усмон ИИИ ҳукмронлигининг уч йилида олтита янги вазир, тўртта шайхулислом ва бир адмирал алмашди[c]. Бош вазирларини ишдан бўшатиш сабаблари сифатида коррупсия айбловлари, ёлғон ҳисоботлар, ёнғин ва жамоатчилик шикоятлари келтирилди. Бу тайинлашларнинг ташаббускори Эбу Куфа (Эбюлвукуф Аҳмад Агу) исмли шахс бўлиб, Султон уни қафасда ўтган кунларидан яхши биларди. Усмон ИИИ султон бўлгач, Эбу Куфани Мисрдан олиб келди. 1755-йил 4-сентябр куни Эбу Куфа Султон ҳарамидаги энг муҳим лавозимга тайинланди. Тарихчи Шемданизода Финдиклили Сулаймон афанди тез-тез киритилган ўзгаришларни Султоннинг ғалати характери ва тушунарсиз кайфияти билан боғлайди[2].
Усмон ИИИ ҳукмронлиги даврида Молдова ва Валахия вассал князликлари ҳукмдорлари лавозимларида ҳам ўзгаришлар юз берди: Молдавияда Матеж Гика (1753—1756), Константин Раковита (1756—1757) тайинланган. Валахияда Константин Мавроcордат (1756—1758) ва Матежнинг акаси Скарлат Гика (1757—1758) тайинланган. Қрим хонлигида Арслан Гирай ўрнига Ҳалим Гирай тайинланди. Усмонийлар Жазоирида 1756-йилда қўзғолон пайтида ўлдирилган Муҳаммад пошо ИВ ўрнига Баба Али пошо ИИ тайинланди[2].
Иқтисодиёт ва табиий офатлар
Аср бошидан бери сақланиб қолган бюджет профицити билан боғлиқ вазият Султон Усмон ИИИ ҳукмронлиги даврида ҳам ўзгармади. Шу билан бирга, 33% ни ташкил этган капикуллар (Султоннинг шахсий қўриқчиси) харажатларининг улуши ҳам сақланиб қолди[2].
Бу даврда зарб қилинган олтин тангаларда „Исломбол“ ва „янги олтин“ (туркча: сикке-и cедид) номлари сақланиб қолган[2], танганинг тўлиқ номи „янги олтин исламбол“ (туркча: сикке-и cедîд-и зер-и İслâмбол) дейилган. Бу тангалар тарихи 1696-йилда бошланган эди. Ўшанда пул инқирозини бостиришнинг иложи бўлмаган, Истанбулда зарб қилинган олтин ва бошқа тангалар қадрсизланган. Аҳоли ўртасида эътирофга сазовор бўлган Венеция олтинидан зарб қилинган янги тангалар чиқарилган. Бундай танганинг оғирлиги 110 дирҳамга тенг эди. Танганинг чети занжир билан қирраланган, четида қадимги славян услубидаги ёзувлар битилган, ялтироқ ўзанинг бир томонида Султоннинг туғраси, иккинчи томонида эса „дурибе фî İслâмбол“ ёзуви бор эди. 1696-йилда зарб қилинган, ҳар бири 3 курушдан баҳоланган олтиннинг қолган олтинлардан ажратиб кўрсатиш учун бошқача ном олди[13].
1755-йил январда махсус фармони билан İбраҳим Мüтеферрика[тр] босмахонаси фаолиятига рухсатнома муддати узайтирилди[2].
Усмон ИИИ ҳукмронлиги даврида кичик табиий офатлар сифатида зилзила ва қисқа вабо тарқалганини[2][14], катта табиий офатлар сифатида ёнғинлар ва қаттиқ совуқни келтириш мумкин[10]. 1755-йил январда Истанбулнинг Ҳалиç тумани шу қадар кучли муз билан қопланган эдики, кўрфазни пиёда кесиб ўтиш мумкин эди. Дефтердар маҳалласидан[тр] Сüтлücе маҳалласигача[тр] тўлиқ муз билан қопланганди. Шаҳарнинг кўп қисмини вайрон қилган тўртта йирик ёнғин янада ҳалокатли бўлди. Улардан биринчиси 1754-йил 22-декабр куни кечқурун Маҳмутпаşа[тр] маҳалласида бошланиб, 18 соат давом этган. Иккинчиси Кадıрга[тр] бандаргоҳи яқинида 1755-йил 12-июл куни бошланиб, 15 соат давом этган. Ҳоcапаşа ва Cибалидаги[тр] кейинги ёнғинлар Истанбулнинг ички шаҳар деворлари ичида жойлашган бинолар учун фалокатга айланди. Хўжапошадаги ёнғин 1755-йил 29-сентябр, жума куни кечқурун бошланиб, қирқ соат давом этди. София ибодатхонаси, Баҳçэкапı[тр] ва Маҳмутпаşа[тр] маҳаллалари бутунлай ёниб кетди. Бир қанча давлат муассасалари, жумладан Паşакапıсı қамоқхонаси[эн] ҳам ёнди. Согукcесме саройининг дарвозалари бу ерда мулкини яшира оладиган одамлар учун биринчи марта очилди. Ёнғин пайтида камида 328 капикул жароҳатланган, улар ёнғинни ўчиришда қатнашган ва кейинчалик Султондан мукофот сифатида отлар олган. Охирги ёнғин энг каттаси бўлди: 1756-йил 6-июл, душанба куни кечқурун бошланди, икки кун ва икки кеча давом этди[д]. Чибали дарвозасидан шаҳар деворининг ички қисмига тарқалди ва 3851 бинони вайрон қилди. Охирги икки ёнғин Истанбулнинг учдан икки қисмини харобага айлантирди. Шаҳарни қайта тиклаш жуда катта маблағларни талаб қиларди ва Султон вазирларининг асосий мас’улиятли ишига айланди[2][10][2].
Ташқи сиёсат

Европа давлатлари билан солиштирганда, Усмон ИИИ ҳукмронлиги Усмонийлар империясининг ташқи сиёсатида анча хотиржам давр сифатида таърифланади. Пруссия қироли Фридрих ИИ Истанбулга норасмий делегация юбориб, Усмонийлар империяси билан савдо ва дўстлик шартномасини тузишга ҳаракат қилди. Пруссия қииролининг мактубларини махфий тарзда ҳукмдор номига олиб келган элчи Карл Адолф вон Рехин[пл], ҳукмдорнинг котиби[тр] билан учрашган[э]. Бу масала қулайроқ вақтда муҳокама қилиниши мумкинлиги ҳақидаги жавобни олган. 1756-йилда бошланган Етти йиллик урушда Пруссия ва Англияга қарши иттифоқи туфайли Франсия, Россия ва Австриянинг Усмонияр билан тузилган шартномаси Пруссия учун анча катта аҳамиятга эга бўлди[2].
Етти йиллик уруш даврида ушбу давлатларнинг Истанбулдаги элчихоналари томонидан Усмоний ҳукуматига турли ҳисоботлар тақдим этилган. Ҳисоботларда Усмоний империясини у ёки бу давлат томонида бўлишга кўндириш учун турли хил кафолатлар, ваъдалар, шикоятлар ва фош этувчи маълумотлар бор эди. Бироқ, Усмонлилар бетарафлик позициясини сақлаб қолишни афзал кўрдилар. Холислик ва эҳтиёткорлик ғояси Рагип Пошонинг бош вазир лавозимига кўтарилиши билан янада мустаҳкамланди. 1756-йил 24-октябрдаги султонга тақдим этилган хатда урушнинг ўзи бу давлатларга бир-бирларини синдириш учун „яхши“ имконият сифатида баҳоланаётгани айтилди[2].
Усмон ИИИ даврида хорижий давлат билан тузилган ягона шартнома Усмонийлар империяси ва Дания қироллиги ўртасида имзоланган дўстлик, денгизчилик ва савдо шартномаси эди. Дания қироли Фридрихнинг вазирга 1756-йил 24-июл кунги биринчи мурожаатидан кейин масала очиқ қолди, аммо кейинги музокаралар давомида, 1756-йил 2-август куни келишув тузилди[2].
Усмон ИИИ тахтга ўтириши чоғида Австрия элчиси анъанага кўра янги султонни табриклаб, унга совға топширди. Бунга жавобан Усмон европалик элчилардан саройдаги зиёфатларга мўйна ўрнига анъанавий кафтан кийдиришларини сўради. Элчи жавоб сифатида мўйна кийиш кераклигини ва бу „қадимги қонун“ эканлигини (туркча: кāнûн-ı кадîм) эшитди[2].
Усмон ИИИ ҳукмронлиги даврида Франсия элчиси Чарлес Гравиэр[эн] бошчилигидаги европаликларга Буюкдереда?! яшашга рухсат берилган[2].
Ўлими

Усмон ИИИ ўлимининг аниқ сабаблари номаълум. Ислом энсиклопедиясида келтирилишича, ҳаётининг сўнгги ойларида Султоннинг қорни қаттиқ оғриган. Шу сабабли у бир неча бор жума табрикларини ўтказиб юборганини ёзади.1757-йил 28-октябрда Усмон саройга яқинлиги учун жума намозига шошилинч равишда тайёрланган Есилкиремитли масжидига ҳам боролмади. Султон икки кундан кейин — 1757-йил 30-октябрда вафот этди. Баъзи Ғарб манбалари Усмон ИИИ сон қисмидаги ўсимтани олиб ташлаш операциясидан сўнг вафот этганини таъкидлашган[2]. Антҳонй Алдерсон ўзининг „Усмонийлар сулоласининг тузилиши“ асарида султоннинг ўлими сабаби сифатида апоплексияни кўрсатади[5].
Усмон ИИИ ўз ҳукмронлиги даврида қурилиши тугалланган Нуруосмание масжидига дафн қилишларини васият қилган. Аммо яничар оғалари, секбанбаşı[тр] ва кетҳудалар[эн] султоннинг ўлимига гувоҳ бўлгандан сўнг, марҳумнинг жасади ювилган. Қора парда билан қопланган тобут Янги масжиддаги Турхон Султон мақбарасига қўйилган. Бу ишлар янги султон Мустафо ИИИ буйруғи билан амалга оширилди[2].
Хайрия ва қурилиш ишлари

Усмон ИИИ қисқа вақт ҳукмронлигига қарамай, кўплаб хайрия ташкилотлари ва фондлар ташкил этишга муваффақ бўлди[2].
1748-1749-йилларда Маҳмуд И ҳукмронлиги даврида Нуруосмание мажмуаси қурилиши бошланган, аммо султон вафоти туфайли қурилиш тўхтаб қолганди. Усмон ИИИ амири орқали шайхулисломдан масжид ва бошқа биноларни ўз номига қуриб битказиш учун фатво олди. Қурилиш 1755-йил охирида якунланди ва 5-декабр куни тантанали очилиш маросими ва байрам муносабати билан зиёфат бўлиб ўтди. Бир мунча вақт шунчаки „Усмония“ деб аталган Нуруосмание мажмуаси таркибига учта мактаб, кутубхона, турба, муаззин хонаси, мусиқа хонаси, фаввора, меҳмонхона ва дўконлар ва мадраса киради. Мажмуа ишини қўллаб-қувватловчи жамғарма „Усмон ИИИ вақф“ деб аталган ва Султон вафотидан кейин унинг ворисларига ўтиши керак эди[2].
1755—1756-йилларда Усмон ИИИ Üскüдардаги сарой ва боғ ўрнида уйлар ва дўконлардан иборат янги маҳалла қурдирди. Бу ерда „Иҳсание“ деб номланган катта-кичик масжидлар қурилган ва улар ҳозиргача сақланиб қолган. Отакçıларда[тр] 1755-йили масжид қурилди, бугун ундан фақат минораси қолган ва „ёнган масжид минораси“ (туркча: Янıк Минаре Месcиди) деб номланади. Пашалиман оролида[ру] фаввора қурилган бўлиб, у ҳозирги кунгача сақланиб қолмаган. 1756-йил 6-майда капудан пошо[тр] Карабаğлı Сüлейман Паşа[тр] бошчилигида Лесбос оролидаги Сигри[эн] портида янги қал’а, масжид ва ҳаммом қурилиши бошланди[2]. 1756-йил 28-сентябрда Усмон ИИИ Мисрга йўл олган савдо кемаси тунда ёмон об-ҳаво шароити туфайли Қумкапи қирғоқлари яқинида қолиб кетганидан сўнг, Аҳиркапи маёғини[тр] қуришга буйруқ берди[10][2].
Усмон ИИИ давридаги қурилишлар асосан саройлар эди. Топкапи саройидаги Султон хоналарида, Усмоннинг буйруғи билан Султон ҳаммоми рўпарасига ётоқхона қурилган[2]. Ҳарам биноларининг жанубида қал’а девори ёнига павилён қурилган бўлиб, бугунги кунда Усмон ИИИ павилёни номини олган[10]. Усмоннинг буйруғи билан қафас жойлашган ҳовлини ўраб турган деворнинг юқори қисми бузилган. Қафаснинг аксарият деразалари очилган, ҳовлида эса шийпонлар, фавворалар ва бассейн қурилган боғ бор эди[2].
Шахсияти
Фикрет Сарıcаоглунинг ёзишича, Усмон ИИИ порахўрлик ва ёлғондан нафратланган, кўпинча тез ва ўйламасдан қарорлар чиқарган, лекин кейин қарорларидан афсусланган. Султон тежамкор бўлишга, одамларнинг ташвиш ва эҳтиёжларига адолатли ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилган[2]. Усмонийлар империяси энсиклопедиясида Усмон ИИИ ҳақидаги мақола муаллифи Каҳраман Шакул келтирган маълумотда нидерланд исломшуноси Крамерс, Ёханнес ХендрикЖоҳаннес Ҳендрик Крамерс „Султоннинг жаҳлдор, асабий ва қатъияциз шахс“ ҳисобланганини ёзган[10]. Султоннинг қафасда бўлган пайтида унинг шахсияти қандай шаклланганлигини хулоса қилиш имконсиз[2].
Кундалик ҳаётда Султон шаҳарга яширин тарзда чиқишни яхши кўрарди, шаҳарда найза, милтиқ ва камон отиш бўйича машғулотларни томоша қиларди. Тарихчиларнинг таъкидлашича, у кўп марта уламо кийимидан фойдаланган ва одамларга ўзини Адирналик Усмон оға деб таништирган. Усмон халқ билан доимий мулоқот қилди, элчиларнинг ишини кузатди, сафарларида сотиб олинган мевалар ва бошқа таомлардан татиб кўрди. Шахсан қуролларни текширган, янги галлеонни ишга тушириш учун ўқлари ташланган кемасозлик заводига ва то'пхонага[тр] ташриф буюрган. Тўртта катта ёнғин содир бўлган жойнинг ҳар бирига бориб кўрди. Усмон Доğанcıларда[тр] зоҳид бўлиб яшаган ва Халватия диний тариқатига мансуб бўлган Шайх Саййид Аҳмад Рауфийни тез-тез зиёрат қилиб турарди. Манбалар хабар беришича, Усмон ИИИ янги мева ва қаҳвани яхши кўрар эди[2].
Турк тарихчилари Чагатай Улуcай „Подшоҳларнинг хотинлари ва қизлари“ асарида, Неcдет Сакаоглу „Бу мулкнинг султонлари“ асарида 55 ёшида ҳокимият тепасига келган ва ҳаётининг ярим асрини сарой қафасининг маъюс хоналарида ўтказган Усмоннинг табиатини маънавий ҳамда жисмоний жиҳатдан заиф бўлганини айтишган[6][17]. Улуcайнинг ёзишича, Усмон мусиқа ва аёллардан нафратланиб, барча чолғу асбобларини улоқтиришни буюрган. Ҳарамда келганида аёллар унинг яқинлашганини эшитиб, Султон йўлдан яширинишга улгуриши учун махсус поябзал кийган. Султон ўз аёлларига ҳарамни тарк этишни тақиқлаган ва уларга оддий кийим кийишни буюрган. Сакаоглу ёзишича, мусиқачиларни ҳайдаб чиқариш ва ҳарамни тарк этишни тақиқлаш қарорларига унинг саводсиз ва ҳаддан ташқари диндор онаси Шеҳсувар таъсир қилганлиги айтилади. Усмоннинг оёғида тузалмас яраси борлиги ва балки шу сабабли канизаклардан қочгани ёзилган. Сарıcаоглу айтишича, Султоннинг махсус қопламали поябзал кийгани ҳақидаги миш-мишларни асоссиздир.
Оиласи
Усмон ИИИ атиги уч йил ҳукмронлик қилганига қарамай, канизаклари кўп бўлган, лекин улар ҳақида жуда кам маълумотлар бор[17]. Cагатай Улуcай Усмоннинг икки канизаклари ҳақида маълумотлар келтирган: Зевки Кадıн-афенди ва Ферҳунде Эмине Кадıн-афенди. Зевки 1755-йилда Финдиклида ўз номи билан аёллар фаввораси қуришни буюрган. Ферхунде 1791-йилда вафот этган[17].
Антҳонй Алдерсон ўзининг „Усмонийлар сулоласининг тузилиши“ асарида Усмоннинг иккита канизаги — Лейла (1794-йилда вафот этган) ва Зерки ҳақида маълумот беради[5]. Усмон ИИИ вафотидан кейин Лейла Ҳаcи Меҳмед Эмин Бейга (1785-йил 16-июлда вафот этган) турмушга чиқди. Ундан Фейзуллаҳ (1792-йил 12-август куни вафот этган) исмли ўғли бор эди[5]. Шу билан бирга, Улуcай Алдерсон Усмоннинг канизаклари ҳақидаги маълумотларни „Усмонийларнинг муфассал тарихи“ асаридан кўчириб олишини қайд этади[17]. Усмон ИИИ бир неча хотинли бўлишига қарамай, ўзидан авлод қолдирмади[5].
Турк тарихчиси Неждет Сакаоглу ўзининг „Бу мулкнинг султонлари“ китобида Усмоннинг тўртта канизаги бўлганини ёзади: Зевки Кадıн-афенди, Лейла Башкадин-эфенди (1794-йилда вафот этган), Ферҳунде Эмине (1791-йил августда вафот этган) ва номаълум исмли аёл[6]. Сакаоглунинг ёзишича, манбаларда „Зерки“ номи билан ҳам тилга олинган. Зевки расман Усмоннинг учинчи хотини унвонини олган. Унинг шахси, туғилган санаси ва келиб чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Усмоннинг қисқа ҳукмронлиги даврида Истанбулда қурилиш ишлари билан шуғулланиб, ХВИИИ асрда империяда машҳур бўлган барокко услубидаги[ру] бошланғич мактаб ва фавворанинг ўзига хос намунасини қурдиргани маълум. Мактаб эски Финдикли саройи ҳовлисида жойлашган[ф]. Барокко фаввораси мактаб ҳовлисида жойлашган. Фавворадаги ёзувда қурилиш санаси 1755-йил деб кўрсатилган ва Зевкининг учинчи хотин мақомида бўлганини тасдиқлайди[6]. Зевки Истанбулда вафот этган, аммо ўлим санаси ҳам, дафн этилган жойи ҳам маълум эмас[6]. Лейла Кадıн-афенди ҳақида Сакаоглу Усмонли тарихчиси Меҳмед Сüрей Бейнинг „Усмонийлар маълумотлари“ асарига ишора қилиб, Усмоннинг асосий хотини бўлганини ёзади. Усмон ИИИ вафот этганида, Лейла ёш ва фарзандсиз эди. Кейинчалик, Ҳожи Меҳмед Эмин Бейга турмушга чиқди ва ўғил туғди, унга Фейзуллаҳ деб исм берди. 1794-йилда Истанбулда вафот этди ва Кадикойда Караcааҳмет қабристонининг давоми бўлган Аирйлик фаввораси ёнидаги қабристонга дафн қилинди[6]. Ферҳунде Эмине ҳақидаги маълумотлар Сурейнинг „Усмонийлар маълумотлари“ асарида ҳам, Алдерсоннинг „Усмонийлар сулоласининг тузилиши“да ҳам йўқ, лекин Топкапи саройи музейи архивида мавжуд. 1791-йил сентябрдаги ҳужжатда „Ферҳунде Эмине марҳум султон Усмон учинчининг тўртинчи хотини бўлган“, — деган жумла бор. Усмон ИИИ нинг рафиқаси ҳақида, исми номаълум, фақат Султоннинг иккинчи хотини бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Сакаоглунинг қайд этишича, Усмон ИИИ ҳам ўзининг фарзандсиз салафи каби умрининг кўп қисмини ўтроқ ҳаёт тарзида ўтказгани учун жисмонан аёл билан тўшакда бўлишолмаган бўлиши мумкин[6].
Фикрет Сарıcаоглу Ислом энсиклопедиясида Усмон ИИИ ҳақидаги мақоласида, Юлий давридан бери Султоннинг тўртта хотини бўлганини хабар қилади: биринчи ва асосий хотини Лейла Башкадин эфенди, иккинчи хотини Зевки Кадıн эфенди, учинчи хотини Ферҳунде Эмине Кадıн эфенди ва тўртинчи хотинининг исми номаълум. Маҳмуд И даврида сони ортган мусиқачи канизакларнинг бир қисми саройдан ҳайдалган. Усмоннинг фарзанди бўлмагани учун ўттиз йил давомида саройда ҳам, сарой ташқарисида ҳам султонлар ва шаҳзодаларнинг туғилиши муносабати билан байрамлар ўтказилмаган. Бироқ,1756-йил 10-сентябр куни Қораоғоч боғида Мираҳур ўғли Султонзода Меҳмеднинг суннат тўй маросими бўлиб ўтди. Маросим байрамларнинг камлигини ўрнини тўлдириши керак бўлгани тахмин қилинади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Упҳам, Эдwард „Чаптер ХВ: ОТҲМАН ИИИ Тwентй Фифтҳ Реигн Ҳ 1168 А.Д. 1754“, . Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире фром иц Эстаблишмент тилл тҳе Еар 1828, Cонстабле'с Мисcелланй. Оригинал фром Охфорд Университй: Cонстабле анд Cо., 1829 — 260-бет.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 2,15 2,16 2,17 2,18 2,19 2,20 2,21 2,22 2,23 2,24 2,25 2,26 2,27 2,28 2,29 2,30 2,31 2,32 2,33 2,34 2,35 2,36 2,37 2,38 2,39 2,40 2,41 Сарıcаоğлу 2007.
- ↑ 3,0 3,1 Мерам 1977.
- ↑ Сüрейя 1969.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 Алдерсон 1956.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 Сакаоğлу 2015.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Крамерс 1960.
- ↑ Öзcан 2003.
- ↑ Алдерсон 1956, с. 66.
- ↑ 10,00 10,01 10,02 10,03 10,04 10,05 10,06 10,07 10,08 10,09 10,10 10,11 Şакул 2009.
- ↑ 11,0 11,1 Финкел, Cаролине. Осман'с Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе Оттоман Эмпире, 1300-1923. Неw Ёрк: Басиc Боокс, 2005 — 197-бет. ИСБН 978-0-465-02396-7.
- ↑ Адлığ 2022.
- ↑ Артук 1993.
- ↑ Сомел 2010.
- ↑ Şакул 2009, с. 447.
- ↑ Имбер 2002, с. 169.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 17,3 Улуçай 2011.
Изоҳлар
- ↑ Эдирне воқеаси Истанбулда бошланиб, Эдирнада тугаган яничарлар қўзғолонидир. Қўзғолон Карловиц шартномаси, иккинчи Мустафонинг собиқ устози Шайхулислом Фейзуллоҳ афандининг юксалиши ва Усмонлилар империясида амалда бўлган деҳқончилик солиқ тизимининг натижаси эди[9].
- ↑ ХВИИ асрдан бошлаб, Фотиҳ қонуни ўз кучини йўқотгандан со'нг, Усмонийлар империясида сенёрат - оиладаги энг катта эркак султон бўлиши тамойили кучга кирган эди. 1876-йилда Усмонийлар империясининг Конституцияси қабул қилинди, унда асрлар давомида мавжуд бўлган де-факто сенёрат де-юре (туркча: экберийет) этиб белгиланди.
- ↑ Қорабоғли Сулаймон Пошо ўрнига 1757-йилда Кел Аҳмедпашазода Али Пошо тайинланган[12].
- ↑ Бошқа ма'лумотларга ко'ра, Истанбул тарихидаги энг йирик ёнг'инлардан бири бо'лган Чибалидаги ёнг'ин 1756 йил 4-5-июлда содир бо'лган.[15].
- ↑ Раис-ул куттаб — дастлаб котиблар бошлиғи, сўнгра Империя кенгаши[тр] идораси бошлиғи, бошқа идоралар қаторида Ташқи ишлар вазирлигининг мақомида эди[16].
- ↑ ХИХ асрда эски Фıндıкли саройи ўрнига қурилган қўшалоқ сарой бугунги кунда Мимар Синан тасвирий санъат университетини эгаллайди[6].
Адабиётлар
- Алдерсон Антҳонй Долпҳин. Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй. Андоза:Охф.: Cларендон Пресс, 1956.
- Адлığ Давут. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире (тр). Ан.: Эфе Академи Яйıнларı, 2022. ИСБН 9786258065015.
- Артук Ибраҳим. „Cедîд İслâмбол“ 211. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (19937). 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган.
- Тҳе Оттоман Эмпире, 1300–1650: Тҳе Струcтуре оф Поwер, 2002. ИСБН 0333613864.
- Илгüрел Мücтеба. „Мустафа Паşа, Кöсе“ (тр) 345—346. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (2020 31).
- İпşирли Меҳмет. „Дамадзаде Фейзуллаҳ Эфенди“ (тр) 525—526. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (1995 12).
- Крамерс Ж. Ҳ.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (эн). Леиден: Э.Ж. Брилл, 1960 — 182—183-бет.
- Мерам, Али Кемал. Падиşаҳ аналарı: ресимли белгесел тариҳ романı (тр). Ан.: Öз Яйıнларı, 1977 432.
- Öзcан Абдüлкадир. „Маҳмуд И“ (тр) 348—352. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (2003 27). 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган.
- Öзcан Абдüлкадир. „Сеййид Муртаза Эфенди“ (тр) 72—73. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (2009 27).
- Сакаоğлу Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı (тр). Ис.: Оğлак Яйıнcıлıк, 2015. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Сарıcаоğлу, Фикрет. „Осман ИИИ“ (тр) 456—459. İс.: Тüркие Диянет Вакфı (2007 33). 2021-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- Şакул Каҳраман; Гáбор Áгостон, Бруcе Мастерс. Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире (эн). Н. Й.: Фаcц Он Филе, Инc[эн], 2009 — 447-бет. ИСБН 978-0-8160-6259-1.
- Сомел Селcук Аксин. Тҳе А то З оф тҳе Оттоман Эмпире (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 2010. ИСБН 9780810875791.
- Сüрейя Меҳмет Бей. Османлı девлетинде ким кимди (тр). Ан.: Кüğ Яйıнı, 1969 1.
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн Кадıнларı ве Кıзларı (тр). Ис.: Öтüкен, 2011 312. ИСБН 9754378401.