Usmon Ikromov
Икромов Усмон (1875—Тошкент— 1960) — ганчкор уста; уста М. Усмоновнинг отаси. Ганч ўймакорлигини уста Расулҳожи билан бирга ишлаб ўрганган. И. озгина нақш бўлакларини маҳо-рат билан қўллаб, мураккаб, ранг-баранг жозибали мужассамотлар яратган; ишларида чока ва лўла пардозни кўп қўллаган, гулдастали ус-тун, равокларни ислимий рута, 5, 6, 8 ж рахли гирихлар билан безаб, ганч ўймакорлиги ишларини бажарган. Дастлаб ‘’ хусусий биноларни безаган. Ҳамза театри (1929, қоз. Аброр Ҳидоятов номидаги театр), Тошкент вилояти ижроия қўмитаси (1939, ҳозирги Навоий номидаги Адабиёт музейи), ҳозирги Муқимий театри (1943-44), Навоий театри (1945-46) биноларини безашда қатнашган. Ус т а Ширин Муродов, Т. Арслонқулов, А. Болтаев, Ш. Ғафуров ва б. билан биргаликда Половсев уйи (ҳоз. Амалий санъ-ат музейи, 1941) ни таъмирлашда иштирок этган. И. ишларидан намуналар Ўзбекистон санъат музейида сақланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |