Usmon Temur
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Усмон Темур (1940—2018) Шоир, ёзувчи ва таржимон. Қирғизистонда ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси. Қирғизистонда ўзбек ижодкорларининг бирлаштирган “Илҳом”адабий клубининг таъсисчиларидан бири[1].
| Усмон Темур | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Усмонов Темур 30-январ 1940-йил |
| Вафоти |
17-декабр 2018-йил (78 ёшда) Ўш вилояти, Аравон тумани |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Ўзбек |
Таржимаи ҳоли
Усмон Темур 1940-йил 30-январда Ўш вилояти, Новқат туманинг Ленинизм колхозига қарашли Шанқул овулида туғилган. Айрим манбааларда Қирғизистон республикаси, Ўш вилояти Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғининг Кўкалапош маҳалласида туғилган[2].
Отаси чўпон бўлганидан қишда қишлоқда, ёзда Новқатнинг тоғларида ўсди. Чекободда ўрта мактаб йўқлиги, Аравоннинг эса олислиги боис Бойтўпи ва Тўлқин қишлоқларидаги мактабларда ўқиди[3]. 1948—1958-йилларда ўрта мактабларда таълим олган. Ўсмирлигидан ижодга мойил Усмон Темурнинг илк шеъри 1957-йилда “Қирғизистон ҳақиқати” (ҳозирги “Ўш садоси”) газетасида босилиб чиққан. 1958-йилда Ўзбекистон давлат университетига ўқишга киради. Икки ойча ўқигач, баъзи бир сабабларга кўра ўқишдан кетади. Тошкентдалигида юртдошлари-Ўзбекистон Фвнлари академияси президенти Ҳабиб Абдуллаэв. Маориф вазири Эмин Қодиров, ёзувчилар Мирзакамол Исмоилий ва Ёқубжон Шукуровлар билан танишди, суҳбатларида бўлди. 1959-йилда Ўш давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факултетига ўқишга кирди. Ўшда шаклланган адабий даврада Мирзоҳид Мирзараҳимов, Турсунбой Адашбоэв, Обиджон Ҳомид, Муҳаммаджон Ўринбоэв, Қўлдош Мирзо, Олмос Ҳудойбердиэв, Абдуғани Абдуғофуров каби қалам аҳли билан доимий мулоқотда бўлди. Ўқиш ва ижодни Аравон туманидаги “Ғалаба байроғи”газетаси редаксиясидаги фаолият билан бирга олиб борди. Ҳарбий ҳизматга чақирилган Усмон Темур уч йил денгиз флотида бўлди. Лекин ёзишни тўхтатмади, аксинча, ижоди янада самаралироқ бўлди. Бу ҳақида ўзи шундай ёзади: “Тинч океанига келганим нур устига нур бўлди. Қачон ва қаэрда илҳом келса, қоғозга туширдим. “Шарқ юлдузи”, Гулистон” ойномалари, “Ўзбекистон маданияти”, “Ёш ленинчи”, “Тошкент оқшоми”, “Ленин йўли” да кўплаб шеърларим чиқди”. Усмон Темур ҳарбий ҳизматдан қайтгандан кейин, бир неча муддат “Ленин йўли” газетасида ишлади. Сўнг Тошкентга бориб, университетда (ҳозирда Ўзбекистот миллий университети) сиртдан ўқиган. 1962-йилда илк шеъри Ўзбекистон матбуотида кўрина бошлади. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” журналларида ишлади. “Шарқдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номли тўпламлари чоп этилди. Ўшга қайтган Усмон Темур журналистлик фааолиятини давом эттирди. Киров (Бобур)номли Ўш драма театрида адабий эмакдош бўлиб ишлади. Драматургияга қўл уриб, бир неча саҳна асарларини ёзди. Ҳаётини ижодга бағишлашга ахд қилган адиб эркин ижодкор бўлиш йўлини тутди. Насрда ҳам куч синаб кўрди. Ҳикоялар, қиссалар чоп эттирди. Усмон Темур Қирғизистонда ўзбек адабий муҳитини шакллантириш ижодкор ёшларни юзага чиқаришда ҳам фаоллик кўрсатган. 1959-йилнинг охирида кўплаб истеъдодларга ижодий туртки берган “Илҳом” тўгарагининг ташкилотчиларидан бўлди. Ушбу клуб дастлаб Ўш шаҳрининг марказидан оқиб ўтувчи “Оқ-бура” дарёси бўйида, Откечик маҳалласи ҳудудидан ўрин олган Ҳакимжон аканинг чойҳонасида ташкил қилинган бўлган. Ҳар куни бир чимдим ош ва чой устида клубнинг фаолияти бошланган эди. Бу клубда ижодкорлар дастлаб - Турсунбой Адашбоэв, Қўлдош Мирзо, Мирзоҳид Мирзарахимов, Олмос Худойбердиэв, Муҳаммаджон Ўринбоэв, Тал'ат Солиэв, Абдуғани Абдуғофуров, Шавкат Раҳмон, Алоуддин Мансур, Одилжон Умаров, Обиджон Ҳамид, Боқирҳон Азизовлар бўлган. Кейинчалик улар сафига Қосимжон Раҳмиэв (Шодмон), Малика Комил қизи, Жўрабек Нажим, Абдул Ҳамид, Аъзам Раҳим, Ёрқиной Муродова, Элмурод Жусупалиэв ва бошқалар шу клуб аъзолари бўлишган. Шоирнинг 2013-йили тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр қилиниб, китобҳонлар ҳукмига ҳавола этилган. Шоир Усмон Темур 2018-йилнинг 17-декабрида Чекобод қишлоғида вафот этганлар.
Манбалар
- ↑ Усмон Темур (1940—2018)
- ↑ Дадажонов, Одилжон. Мозийга қайтиб, О'ш шаҳри.
- ↑ „УСМОН ТЕМУР (1940)“. кун-уз.cом. 2022-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-ноябр 2022-йил.