Усмон Қудратович Тошев (1965-йил 23-сентябр, Бухорода туғилган) – совет ва ўзбек футболчиси, ҳимоячи ва яримҳимоячи. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. Ҳозир ОФК ва ФИФА футбол инструктори.

Усмон Тошев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Усмон Қудратович Тошев
Таваллуд санаси 1965-йил 23-сентябр (1965-09-23) (61 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро, Ўзбекистон ССР, СССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси ҳимоячи, ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ёш куч
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1985–1987 Зарафшон 52 (2)
1988 Пахтакор 12 (0)
1989—1991 Нурафшон 7 (14)
1992 Атоммаш 8 (0)
1992 Нурафшон 11 (0)
1992—1993 Солнок 28 (2)
1994—1998 Нурафшон 114 (10)
1998 Керацини 16 (1)
1999 Нурафшон 29 (1)
Миллий терма жамоа
1994 Ўзбекистон 2 (0)
Бошқарган клублари
2000—2008 Бухоро
2006 Ўзбекистон (ёрдамчи)
2008 Насаф (вазифасини бажарувчи)
2008 Шўртан
2009—2011 Спартак (Тошкент)
2011 Насаф (спорт директори)
2012 Насаф
2013 Спартак (Тошкент)
2014—2015 Де Маиванд Аталан
2017 Андижон
2018 Ўзбекистон У16
2018 Туфан Херируд
2018—2020 Тожикистон У23
2018—2021 Тожикистон
2021 Нурафшон
2021—2024 Ўзбекистон (Техник директор)
2023 Ўзбекистон У16
2024—2025 Афғонистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Ўйинчи сифатида

Бухоро ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси. Бухоронинг „Ёш куч“ клуби ёшлар жамоасида ўйнаган. 1985—1987-йилларда Зарафшон клубида тўп сурган. 1987-йилда Бухоро давлат университетининг спорт таълими йўналишини тамомлаган. 1988-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби таркибида ўйнаган. 1989—1991-йилларда Бухоронинг „Нурафшон“ жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

1992-йилда Россия Волгодонскнинг „Атоммаш“ жамоасида ўйнаган. Ўша йили, шунингдек „Нурафшон“ сафида ҳам тўп сурган. 1992—1993-йилларда Венгриянинг „Солнок“ клуби сафида майдонга тушган.

1994—1998-йилларда „Бухоро“ клуби футболчиси бўлган. 1998-йилда Грециянинг „Керацини“ клуби шарафини ҳимоя қилган. 1999-йили „Бухоро“ клубида футболчилик фаолиятини якунлаган.

1994-йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши кечган учрашувда иккита ўйинда майдонга тушган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлагач, 2000-йилда „Бухоро“ клубига бош мураббий этиб тайинланган ва 2008-йилгача клубни бошқарган. 2002-йилда параллел равишда Бухоро шаҳрида ўтказилган „Универсиада-2002“ талабалар республика ўйинларида Бухоро вилояти футбол жамоасини бошқарган ва мусобақада Бухоро вилояти футбол жамоаси чемпионликни қўлга киритган.

2005-йилда ПРО мураббийлик лицензиясини олган. 2006-йилда бир муддат россиялик мураббий Валерий Непомняшчий бошчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган. 2008-йилда Қаршининг „Насаф“ клубида вақтинча бош мураббий вазифасида фаолият юритган. 2009-йилда Ғузорнинг „Шўртан“ жамоасини бошқарган.

2009—2011-йилларда Тошкентнинг „Спартак“ жамоаси бош мураббийи бўлган. 2011-йилда Қаршининг „Насаф“ клубида менежер ва спорт директори лавозимларида ишлаган. 2012-йилнинг май ойидан ноябригача ушбу клубни бошқарган. 2013-йилда Бухоронинг „Спартак“ жамоасига мураббий этиб тайинланган.

2014—2015-йилларда Афғонистон Премер-лигасида иштирок этувчи Афғонистоннинг „Де Майванд Аталан“ клубига бош мураббий этиб сайланган. 2017-йилда ўша пайтда Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этган „Андижон“ клубини бошқарган ва мавсум якунида клуб ушбу лигада 3-ўринни эгаллаган.

2018-йилда бир муддат Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасини бошқариб, CАФА ёшлар турнирида ғолиб чиққан. 2018-йилнинг иккинчи ярмида Афғонистоннинг „Туфан Херируд“ клубини бошқарган ва жамоа 2018-йилда Афғонистон Премер-лигасида ғолиб чиққан.

2018-йилнинг ноябр ойида Тожикистон олимпия (ёшлар) терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган[1], бироз вақт ўтиб бир вақтнинг ўзида Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган[2].

2024-йил 21-октябрда Афғонистон футбол федерацияси билан бир йиллик шартнома имзолаган ва Афғонистон терма жамоасига бош мураббий бўлган[3].

Ютуқлари

Футболчи сифатида

Oʻzbekiston Бухоро сафида:

Мураббий сифатида

Oʻzbekiston Бухоро вилояти жамоаси билан

  • Универсиада чемпиони: 2002-йил

Oʻzbekiston Ўзбекистон (16 ёшгача)

  • CАФА ёшлар турнири ғолиби: 2018-йил

Afgʻoniston Туфан Ҳерируд

  • Афғонистон Премер-лигаси чемпиони: 2018-йил

Бош директор сифатида

Манбалар

  1. ↑ „УСМОН ТОШЕВ – ГЛАВНЫЙ ТРЕНЕР ОЛИМПИЙСКОЙ СБОРНОЙ ТАДЖИКИСТАНА (У-23)“ (ру). ффт.тж/. Фоотбалл Федератион Тажикистан (15-ноябр 2018-йил). Қаралди: 5-апрел 2019-йил.
  2. ↑ „Тошев депарц ас Тажикистан фоотбалл cоач“. www.бохсcоренеwс.cом. Қаралди: 20-июн 2021-йил.
  3. ↑ „Усмон Тошев Афғонистон футбол терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди“ (2024-йил 21-октябр).

Ҳаволалар