Усмон Юсупович Еникеев (1933, Пенза вилояти) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Душанба педагогика институтининг математика факултетини тугатган (1965). 1951—89 йилларда Ангор ва Денов туманларидаги мактабларда физикамат, ўқитувчиси, 1989-йилдан Тошкент ш. Акмал Икромов туманидаги 287-мактабда математика ўқитувчиси. Дарс ва дарсдан ташқари вақтларда ўқувчилар билан турли кўргазмали қуроллар тайёрлаб, улардан оқилона фойдаланади, "ёш математиклар" тўгарагига раҳбарлик қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил