Усмон ибн Али (арабча: عُثْمان اِبِنْ عَلي‎‎) – Али ибн Абу Толиб ва Умм ал-Баниннинг ўғли. Карбало жангида иштирок этган ва ўша жангда шаҳид бўлган. Мусулмонлар томонидан катта ҳурматга сазовор шахс. Баъзи манбаларга кўра, Усмон ибн Али шаҳид бўлган вақтида 21 ёшда бўлган ва ундан ҳеч қандай ворис қолмаган[1][2].

Усмон ибн Али ибн Абу Толиб
عثمان بن علی بن أبی طالب
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 659-йил (ҳижрий 39-йил)
Вафоти милодий 680-йил 10-октябр (ҳижрий 61-йил Муҳаррам ойининг 10-куни)
Ўлим сабаби Карбало жанги
Имом Ҳусайн зиёратгоҳи, Карабло, Ироқ
Дини Ислом
Ота-онаси
Танилган соҳаси Ҳусайн ибн Алининг ҳамроҳи

Усмон ва унинг укалари Аббос, Абдуллоҳ ва Жаъфар Ҳусайн ибн Алини Маккадан Куфага қилган сафарида ҳамроҳлик қилган. Уларнинг учаласи ҳам Карбало жангида шаҳид бўлган. Қабрлари Имом Ҳусайн зиёратгоҳидаги Карбало шаҳидларининг жамоавий қабри мақбарасида жойлашган.

Биографияси

Усмон халифа Али ва Фотима бинти Ҳизомнинг ўғли эди[3]. Бир қанча манбаларга кўра, уйланмаган ва шу сабабдан фарзандлари бўлмаган[4]. Шиалик ривоятларига кўра, Али ўғлига Усмон ибн Мазъун шарафига шундай исм қўйган[5].

Усмон ибн Али дафн этилган Карбалодаги Имом Ҳусайн зиёратгоҳи

Усмоннинг онаси Фотима арабларнинг Бану Килоб қабиласидан Ҳизом ибн Холид ибн Рабиянинг қизи эди. У Алининг яна уч ўғли, Аббос, Абдуллоҳ ва Жаъфарнинг ҳам онаси бўлган. Шу сабабли ҳам Умму ал-Банин номи билан машҳур бўлган[6].

Ўлими

Усмон ибн Али акалари билан биргаликда Карбало жангида иштирок этган. Хавлий ибн Язид ал-Асбоҳий жанг майдонида Усмоннинг пешонасига ўқ отган ва натижада Усмон отдан йиқилиб тушган. Шундан кейин Бану Дорим қабиласидан бир киши унинг бошини олган[7][8].

Усмон ибн Али Ашуро куни ўлдирилганида 21 ёшда бўлган[9][10]. Қабри Имом Ҳусайн зиёратгоҳида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Мажлисī. Биҳар Ал-анwар — 37-бет. 
  2. ↑ Абу л-Фараж ал-Исфаҳани. Мақатил ал-талибиййин — 89-бет. 
  3. ↑ Иṣфаҳāнī, Мақāтил ал-ṭāлибīййīн, п. 89.
  4. ↑ Мадинат Димашқ бй ибн `Асакир 45/304
  5. ↑ ал-Амали ал-Итҳнеэнийяҳ 1/488
  6. ↑ Абу л-Фараж ал-Исфаҳани. Мақатил ал-талибиййин — 89-бет. 
  7. ↑ Мажлисī. Биҳар Ал-анwар — 37-бет. 
  8. ↑ Абу л-Фараж ал-Исфаҳани. Мақатил ал-талибиййин — 89-бет. 
  9. ↑ Мажлисī. Биҳар Ал-анwар — 37-бет. 
  10. ↑ Абу л-Фараж ал-Исфаҳани. Мақатил ал-талибиййин — 89-бет.