Усмонали Исмоналиев (русча: Усмонали Исмоналиев; 1998-йил, 9-феврал, Андижон) – Ўзбекистонлик футболчи, марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячиси позицияларида ўйнайди. Андижоннинг „Андижон“ клуби футболчиси

Усмонали Исмоналиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Усмонали Исмоналиев
Таваллуд санаси 1998-йил 9-феврал (1998-02-09) (28 ёш)
Таваллуд жойи Андижон Ўзбекистон
Бўйи 1.85 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Андижон
Рақами 22
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
—2017 Андижон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017-2021 Андижон 47+ (5+)
2022- Бунёдкор 47 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(11-март 2024-йил учун)

Футболчилик фаолияти

Усмонали Андижон футболи макатби тарбияланувчиси. Профессионал футболдаги фаолиятини 2017-йилда „Андижон“ ёшлар жамоаси таркибида бошлаган. 2018-йилда Ўзбекистон Про лигасида иштирок этаётган „Андижон“ жамоаси асосий таркибига жалб этилган. „Андижон“ жамоаси асосий таркибидан 2019-йилдан муқим жой эгаллашни бошлаган. Андижон клуби таркибида 50 дан ошиқ ўйин ўтказиб 10 га яқибн гол урган. Унинг семаҳсул фаолияти тўпурар ҳимоячи деб эътироф этилишига сабаб бўлган[1].

2021-йил мавсум якунида „Андижон“ жамоаси билан шартномаси якунланган Усмонали янги, 2022-йилги мавсум олдидан Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган[2][3]. Бунёдкор клубида ярим мавсум ўйнаганидан сўнг бир қанча жамоалар Усмонали ўз таркибига жалб этган[4], лекин кейинчалик „Бунёдкор“ жамоасидаги фаолиятини давом эттирган[5][6]. Бунёдкор жамоасида ҳам ўзининг сермаҳсул ўйинларини давом эттирди ва 60 га яқин ўйинда 11 та гол муаллифига айланди[7]. 2024-йил 8-январ „Бунёдкор“ жамоаси билан шартномасини 2025-йил сўнгига қадар узайтирган[8].

Ножўя ҳаракат

2024-йил 10-март Ўзбекистон Суперлигаси 2-турида Бунёдкор жамоаси Андижон жамоасига қарши меҳмондаги ўйинда майдонга тушди[9]. Учрашувнинг 32-дақиқасида ВАР орқали ўйиндаги вазиятни муҳокама қилаётган вақтида Усмонали собиқ жамоадоши ва дўсти Муҳаммадкарим Тоировнинг елка қисмига оёқ билан тепади. Бу вазиятда бош ҳакам Азиз Асимов футболчига қизил карточка кўрсатади ва майдонда бундай ҳаракат тақиқлангани тушинтиради[10]. Футболчининг ўзи эса кейинчалик бу вазиятга қуйидагича изоҳ берган:

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашган эдим. Бошқа жиддий гап йўқ. Агар бу вазиятдаги ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди. Бунинг натижасида ўйин якунида жамоам йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиёцизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман[11]

Ютуқлар

  • Ўзбекистон Про лигаси иккинчи ўрин: 2018

Манбалар

  1. ↑ „Мудофаа чизиғи вакиллари катта саҳнада ёҳуд Суперлиганинг жорий мавсумдаги голеадор ҳимоячилари“ (2021-йил 16-ноябр).
  2. ↑ „"Бунёдкор" бугундан машғулотларни бошлади. Таркибда 3 нафар янги футболчи бор“ (2022-йил 5-январ).
  3. ↑ „"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди“ (2022-йил 2-март).
  4. ↑ „Эшитдик-да! Усмонали Исмоналиэв "Сурхон"да“ (2022-йил 29-июл).
  5. ↑ „Усмонали Исмоналиэв: "Бунёдкор"дан кетмадим"“ (2022-йил 29-июл).
  6. ↑ „Усмонали Исмоналиев: “Пахтакор”га қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”“ (2022-йил 10-ноябр).
  7. ↑ „ДЕТАИЛЕД СТАТС ОФ УСМОНАЛИ ИСМОНАЛИЭВ“.
  8. ↑ „"Бунёдкор" универсал футболчиси билан шартномани узайтирди“ (2024-йил 8-январ).
  9. ↑ „Суперлига. "Андижон" - "Бунёдкор" 5:1“ (2022-йил 10-март).
  10. ↑ „"Ўйнашади анжанчасига" ёхуд "Бобур Арена"да нималар рўй берди?“ (2024-йил 11-март).
  11. ↑ „Усмонали Исмоналиев: “Муҳаммадкарим билан оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик”“ (2024-йил 11-март).

Ҳаволалар