Усмонли-Серб уруши (сербча: Ҳерцеговачки устанак 1876 — 1877), Турк-Сербия уруши ёки Биринчи Турк-Сербия уруши — 1876-1877-йиллар оралиғида Усмонлилар империяси ва Сербия князлиги ўртасидаги уруш.

Усмонли-серб уруши
Сербларнинг мустақиллик учун биринчи уруши

Саналар 1876-йил 30-июн—1877-йил 28-феврал
Уруш ери КОсово, Сербия
Сабаб Босния-Герсеговинани тиклаш
Натижа Усмонли г'алабаси
Рақиблар
 Кингдом оф Сербиа

 Руссиан Эмпире

 Кингдом оф Монтенегро

 Романиа

 Оттоман Эмпире
Қўмондонлар
 Кингдом оф Сербиа
  • Милан Обренович
  • Михаил Черняев
  • Никифор Дучич
  • Михаил Илич Милан Сандич
 Оттоман Эмпире
  • Абдукарим Нодир пошо
  • Усмон Нури пошо
  • Аҳмед Мухтор пошо
  • Сулейман пошо
Кучлар
89,000-100,000 90,000-139,000
Йўқотишлар
1,500 1,000

Сербия ва Черногория томонидан норасмий равишда қўллаб-қувватланган Болқонда Усмонли қўшинларига қарши бир қатор қўзғолонлар бошланди (Масалан, Герсогевина қўзғолони). Черногория ва Сербия 1876- йил 18-июнда Усмонли империясига уруш эълон қилди. Июл-август ойларида Усмонли ерларига ёмон тайёргарлик кўрган ва яхши жиҳозланмаган серб армияси ва рус кўнгиллилари томонидан ҳужумлар уюштирилди. Бунга жавобан турк армияси Сербия армиясини ўз чегараларидан қувиб чиқарди ва Сербия ҳудудига кирди[1]. Энди бу турклар учун босқинчилик уруши фатида давом этди. Бироқ Сербия армияси бўлинмалари турк армиясини тўхтата олди. Август ойининг охирида Европанинг буюк давлатлари иккала томонни ҳам тинчликка чақиришди. Бир ойлик сулҳ битими имзоланди. Европа давлатлари тинчликка рози бўлмаган сербларга босим ўтказа бошладилар. Айни пайтда Усмонли империяси таклиф қилган тинчлик шартлари Европа давлатлари томонидан рад этилди[2]. Октябр ойида ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаганидан сўнг Туркия армияси ҳужумни давом эттирди. Бу сафар Серб армияси қаршилик ко'рсата олмади ва орқага чекинишни бошлади. Натижада, 1876-йил 31- октябрда Россия Усмонли империясига 48 соат ичида қо'шинларини то'хтатиши ва Сербия билан янги сулҳ тузиши кераклиги ҳақида ултиматум қо'йди. Россия армиясида қисман сафарбарлик э'лон қилди ва Сербияни қо'ллаб-қувватлаш учун 20 та дивизиядан иборат армия тузди. Ушбу вазият натижасида Усмонли империяси Россиянинг ултиматум шартларини қабул қилганлигини э'лон қилди[3]. Ушбу урушдан сўнг дарҳол Усмонли империяси ва Россия империяси ўртасида 93 уруши бошланди. 1877-1878-йиллари Усмоний давлати билан Россия ўртасида юз берган уруш, Усмонийларнинг мағлубияти билан тугади. Рус қўшини ғарбдан Ешилкўйга (собиқ Аястефанос), шарқдан Эрзурумгача келди. 1878-йилнинг 3-мартида Усмоний давлатининг тинчлик таклифи ортидан (Рус қўшинлари бош қўмондони Николай туркларнинг бу илтимосини қабул қилган эди) Истанбулнинг Ешилкўй туманидаги Сан-Стефано қишлоғида тинчлик шартномасига қўл қўйилди. Бу шартнома жуда ҳам оғир шартларни ўз ичига олган. Уруш рус қўшинларининг ҳал қилувчи ғалабаси билан якунланди. Уруш охирида Сан-Стефано шартномаси ва Берлин келишувлари билан Сербияга мустақиллик берилди. Натижада, Сербия, Черногория ва Руминия тўлиқ мустақилликка эришади ва чегаралари кенгайтирилади[4].


Жадвал
Мамлакатлар 1876 йилдаги аҳоли сони қўшинлар Ўлдирилган Яраланган Жароҳат билан вафот этган
Сербия 1 600 000 100 000 877 2999 1534
Черногория 115 000 28 000 Аниқ маълумотлар йўқ Аниқ маълумотлар йўқ Аниқ маълумотлар йўқ
Жами 1 715 000 128 000 5877
Усмонли империяси 41 000 000 139 000 1000 2000
Жами 42 715 000 267 000 6877

Галерея

Манбалар

Ҳаволалар