Усмонхон Обидов

Обидов Усмонхон (20-январ 1931-йил, Тўрақўргон тумани) — Халқ ўқитувчиси (1991). Фаргона педагогика институтини тугатган (1957). 1954—95 йилларда Тўрақўргон туманидаги 1-мактабда физика ўқитувчиси. Туманда биринчи бўлиб физика кабинетини ташкил этган ва уни замон талаби даражасида жиҳозлаган. „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган (1994).