Усмонхон Темирхон ўғли Алимов (1950-йил 1-январ, Иштихон тумани – 2021-йил 15-август[1][2]) — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси (2006—2021), муфтий.

Алимов Усмонхон Темирхон ўғли
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси
Мансаб даври
2006-йил 5-январ – 2021-йил 15-августгача
Ўтмишдоши Абдурашид Баҳромов
Вориси Нуриддин Холиқназаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1-январ 1950-йил
Иштихон тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Вафоти 15-август 2021-йил(2021-08-15)
(71 ёшда)
Москва, Россия
Мукофотлари
Дафн этилган жойи Иштихон тумани, Самарқанд вилояти

Биографияси

1950-йил 1-январда Самарқанд вилояти Иштихон туманида хизматчи оиласида таваллуд топган. Бошланғич таълимни ўша туман 57-ўрта умумтаълим мактабида олган.

1987-йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган.

1987-2000 - Паяриқ туманидаги Имом Бухорий масжиди имом-хатиби.

2000—2006-йилларда Паяриқ тумани бош имом-хатиби, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби лавозимларида иш юритган.

2006-йил январда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси бош муфтийи этиб сайланган.

2020-йилда Эл-юрт ҳурмати ордени билан тақдирланган[3][4]

2021-йил 15-августда вафот этган. Иштихон туманида дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ „Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди“. Газета.уз. Газета Неwс МЧЖ (2021-йил 15-август). Қаралди: 13-сентабр 2025-йил.
  2. ↑ „Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди“. Бугун.уз. 2021-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-08-2021.
  3. ↑ Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди
  4. ↑ архив нусхаси, 2012-04-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-10-03