Ussuriysk
Уссурийск (1898-йил гача Николское қишлоғи, 1926-йил гача Николск, 1935-йил гача НиколскУссурийский, 1957-йилгача Ворошилов) — Россия Федерацияси Приморе ўлкасидаги шаҳар. Раздолная дарёси бўйида. Владивосток шаҳридан 112 км шимолда. Транспорт йўли стансияси. Аҳолиси 157,8 минг киши (2002). Машинасозлик ва кислород заводлари, енгил (тикувчилик фабрикаси, кунпоябзал бирлашмаси), озиқ-овқат (ёғмой, шакарқанд, ун ва гўшт ктлари) корхоналари бор. 2 олий ўқув юрти, 2 театр, Приморе давлат музейининг бўлими мавжуд. Шаҳар 1866-йилда барпо қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |