Уста абдузоҳид (тахминан 1852—1917) — самарқандлик наққош, моҳир ва чаққонлиги билан шухрат қозонган. У. А. шогирдлари уста Бакр, уста Абдуганилар билан бирга ишлаган; Абду Дарун мажмуасидаги янги айвон (1908), Шоҳизинда масжиди айвони (1908— 10), Боғи Баланд масжиди (1910), Маҳмуд Хоразмий масжиди ва бошқа асосий ишларидан.