Usta shodi Azizov
Уста шоди Азизов (1878, Ғиждувон тумани — 1943, Ғиждувон) — хонанда, созанда (най, дойра), раққос. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1940). Бухоро — Самарқанд мусша услуби вакили. Болаликдан миллий рақс, масхарабозлик йўлларига қизиқиб, халқ тўйсайилларида хизмат қилган. Тез орада халқ орасида шуҳрат қозониб, 1895-йил Бухоро амири саройига чақирилган. Шашмақом йўлларини Ота Жалолдан ўрганган. 1930-йилларда Ғиждувон колхоз—совхоз театрида яккахон хонанда, педагог ва рақслар устаси (саҳналаштирувчиси). У. Ш. ижросида Е. Романовская Шашмақомнинг бир неча ашула йўлларини ёзиб олиб, нотага туширган. Шогирдлари орасида Тожикистон халқ артисти Б. Файзуллаев ва бошқа бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |