Устад имран хон (1936, Кал кутта) — созанда (ситар, сурбаҳар), хонанда; ХХ аср ҳинд мумтоз мусиқа маданиятининг йирик вакили. Машҳур (ХВИ асрда Акбаршоҳ даврида асос солинган) мусиқачилар сулоласи вакили. Ашулачиликни онаси Баширан Бегим ҳамда бобоси Ус т ад Бандех Ҳасан Хонлардан, ситор ижрочилик сирларини отаси Ус т ад Инаят Хон ва акаси Вилаят Хондан ўрганган. Ёшлигидан хаял (ҳинд мумтоз лирик ашула) ижрочиси сифатида танилган. Кейинчалик ситор ижрочилигига хонандаликка оид бой оҳанг безаклари, товуш чиқариш усулларини сингдириб, ўзининг янги услубини кашф этган. 1956-йилдан акаси Вилаят Хон билан биргаликда ўзининг мукаммал ижро ва бадиҳа маҳорати, виртуоз техникасини Европа ва бошқа мамлакатларда намойиш қилган. 1963-йилдан Европа ва АҚСҲ Ун-т ва коллежларида даре ва маърузали консертлар берган. Энг нуфузли Ҳиндистон ва халқаро (Эдинбург, Берлин, Гонконг, Токио, Вашингтон, Париж, Москва, Лондон ва бошқалар) мусиқа фестивалларининг доимий қатнашчиси. Ижролари 100 га яқин грампластинка ва компакт дискга ёзилган. Бир неча кинофилмларга мусика ёзишда ижрочи сифатида қатнашган. Ҳиндистон ҳукумати томонидан энг олий "Сангит Натак академия" мукофоти билан такдирланган (1988).