Устоз АИ – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларга замонавий касбларни ҳамда фанларни чуқур ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаси[1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-феврал кунидаги „Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат давлат дастури тўғрисида“ги ПФ-23-сонли фармонининг 6-банднинг 2-қисмига биноан лойиҳа ишга туширилган[2][3]. 2024-йил 23-феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда „Устоз АИ“ лойиҳаси доирасида 250 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олиш зарурлигини таъкидлаб ўтган[4].

Устоз АИ
Қисқартма Устоз
Мақсади Замонавий касбларни ва фанларни бепул о'ргатиш
Ишга тушган санаси 2024-йил
Ҳудудий хизмати Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Раҳбари Ориан-Меҳрож Рашидов
Тил(лар)и ўзбек
Вебсайти ҳттпс://устоз.аи/

Видеодарсликлари

Лойиҳанинг асосий қисмининг „Ёу Тубе“ платформасидаги видеодарсликлар ташкил этади[5]. Дарсликлар матбуот котиблиги, инсон ресурслари, видеомонтаж, таргетинг, мобилография, анимация, маркетинг, график дизайн, архитектура, график дизайн, ҳайдовчилик, реcептион, нутқ техникаси, копирайтинг, бухгалтерия, тадбиркорлик, веб дизайн, электроника, блогерлик, дата аналитика, лимончилик, автоматизаций каби замонавий касблар ва ҳунарлар йўналишида, математика, биология фанларидан ҳамда халқаро САТ имтиҳонига тайёрлаш йўналишларда жойлаштирилган. Лойиҳа раҳбари Ориан-Меҳрож Рашидов 2024-йил 16-март куни „Ўзбекистон 24“ телеканалига берган интервюсида, лойиҳа 2024-йил охирига қадар 250 минг нафар ёшга 40 та замонавий касбларни ўргатишини таъкидлаб ўтган. Лойиҳанинг 2-босқичида эса, 140 та замонавий касблардан видеодарслар ишлаб чиқилишини маълум қилган.

ИҚтидорлй

Лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда „Ибрат фарзандлари“ лойиҳаси билан ҳамкорликда „ИҚтидорлй“ лойиҳасини ишлаб чиқди[6]. Лойиҳанинг мақсади иқтидорли ёшларни илм-фан соҳасида ривожланишига шароит яратиб бериш, СТЕМ фанлари бўйича кўникмалар ўргатиш ҳисобланади. Лойиҳанинг 1-мавсуми 2024-йил 27-майдан 2-июн кунларигача, 2-мавсуми эса 3-июндан 9-июнга қадар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги „Ёшлар“ оромгоҳида ташкил этилган.

Манбалар