Ustritsalar
Устрицалар (Остреидаэ) — денгиз икки паллали моллюскалари оиласи. Чиғаноғининг бал. 45 см гача, тўгарак ёки овал — понасимон шаклда, тишсиз. Одатда, гермафродит, баъзи турлари айрим жинсли. Уруғ ҳужайралари сув оқими билан мантия бўшлигига ўтиб, тухумларни уруғлантиради. 0,3—6 млн. тухум қўяди. Личинкаси сувда ривожланади. Бир неча 10 та тури бор. Соҳил чизиғидан бошлаб 60 м чуқурликкача тарқалган. Ҳаракациз, чиғаноғи чап томони билан субстратга ёпишиб яшайди. У. денгиз тубида кўп қават бўлиб жойлашган минглаб моллюскалардан иборат "устрица банкалари"ни ҳосил қилади. Сувни филтрлаб озиқланади; танасида оғир металлар ва заҳарли моддаларни тўплаш хусусиятига эга. Мускуллари ейилади. Махсус денгиз плантацияларида (асосан, Япония, Америка, Франсияда) кўпайтирилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |