Устюрт (қозоқча: Үстірт, қорақалпоқча: Úстирт) — Ўзбекистоннинг шимоли-ғарби (Қорақалпоғистон) ва Қозоғистон ҳудудларидаги плато[1]. Шарқда Орол денгизи ва Амударё делтаси, ғарбда Манғишлоқ ярим орол ва Қорабўғозгўл қўлтиғи, шимолида Каспийбўйи пасттекислиги оралиғида жойлашган. Майдони 200 минг км²[2] . Ўртача баландлиги 150–250 м, энг баланд жойи (370 м) жануби-ғарбида. Устюртнинг атрофи 60–150 м ли тик жарлик (чинк)лардан иборат. Чинклар ҳар хил чуқурликдаги жар ва сойлар билан кесилган. Устюртнинг шимолий чинклари шимолий ғарбда Ўликқўлтиқ шўрлигидан бошланиб, шимолида Катта Бўрсиқ қумлигига бориб тақалади. Платонинг баланд шарқий чегараси Орол денгизининг аввалги қирғоғи ва Амударё делтасидан, жанубий чинклари Қорақум чўли ва Ўзбой ўзани, ғарбий чинклари эса Қорабўғоз-гўл қўлтиғининг ғарбий соҳили, Қорниёриқ ботиғи, Қайдак шўрлиги орқали ўтади.

Устюрт
Yer sunʼiy yoʻldoshidan olingan tasvir
Ер сунъий йўлдошидан олинган тасвир
Координаталари: Миссинг латитуде
МамлакатларOʻzbekiston Ўзбекистон
Qozogʻiston Қозоғистон
ЖойлашувиО'рта Осиё
Майдони200 000 км²
ДарёларАмударё делтаси
КўлларОрол денгизи
Ustyurt (Osiyo)
Устюрт

Тарихи

Устюрт платосида даставвал Калтаминор маданияти таркибига кирган мезолит ва неолит ​​даврларига оид Айдабол маданияти аниқланган[3]. Устюрт Жетясар-Кердер маданиятининг яна бир тарқалиш ҳудуди ҳам бўлган (ВИ—ВИИ асрлар)[4].

Олимларнинг фикрича, Устюрт кайнозойнинг илк ва ўрта даврларида (21 миллион йил аввал) мавжуд бўлган қуриган денгиз тубидир[5].

Геологик тузилиши

Плато ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан эпипалеозой плитасининг бир қисми ҳисобланиб, палеозой, мезозой ва кайнозой тог жинсларидан ташкил топган. Ер юзасига яқин кисми горизонтал ётган сармат оҳактошлари, гиллардан тузилган бўлиб, ораларида туз ва гипс қатламлари учрайди. Устюртда кенглик бўйлаб йўналган бир неча тектоник структуралар мавжуд. Устюртнинг шимолий қисмида Шимолий Устюрт кўтарилмаси, жанубида Устюрт букилмаси (унда Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва бошқа шўрхоклар) жойлашган. Бу букилма шимолий Устюрт кўтарилмасини Қассарма кўтарилмасидан ажратиб туради. Қассарма кўтарилмаси жанда Борсакелмас ботиғи бор. Ундан жанубида Марказий Устюрт кўтарилмаси, яна жануброқда Асакаовдон чўкмаси жойлашган.

Устюрт юзаси супасимон текислик бўлиб, унда бир қанча қирлар: Музбел, Қорабовур, Оқтумшуқ, Қуланди ва бошқа, Борсакелмас, Қорашўр, Асакаовдон каби чўкма ва ботиқлар мавжуд. Жанубий қисмига Қоплонқир ва Сариқамиш ботиғи кириб борган. Унинг шимолий қисмида Сам, Матайқум, Учтаған қумликлари ва бир қанча шўрхоклар (Қўшбулоқ, Осмонтайматай, Сам ва бошқалар) ҳамда тақирлар мавжуд. Устюртда карст ва карсцуффозион релеф шакллари (карст воронкалар, ботиклар, ғорлар) вужудга келган.

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Қиши Ўзбекистонда энг совуқ, ёзи жуда иссиқ, узоқ давом этади. Июл ойида ўртача температура 25°—28°, энг юқори температура 46°. Қишда У.нинг ғарбий қисми билан шарқий қисми ўртасида температура фарқи катта: энг паст температура гарбда —20°, шарқида —40° гача пасаяди. Йиллик ёғин 112–121 мм, энг кўп ёғин (34%) баҳор ойларида тушади.

Устюртда доимий оқар сувлар йўқ. Баҳор ойларида ботиклар, шўрхоклар, тақирларда сув йиғилиб, вақтинчалик кўллар қосил бўлади, ёзда улар қуриб қолади. Фақат платонинг жанубидаги Сариқамиш ботиғида ва баъзи бир ғорлар ичида доимий кўллар бор. Ер ости сувларига нисбатан бой. Ер ости сув қатламлари сармат ва палеозой ётқизикларида (20–50 м чуқурликларда) учратилади, уларнинг аксарияти шўр. У.нинг катта қисмида сурқўнғир, ботиқлар, шўрхокларда шўрхок, тақиршўрхок, қумликларда қумли тупроқлар учрайди.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси

Ўсимлик қоплами сийрак, асосан, шувоқ ва шўралар ўсади. Булардан ташқари, қирқбўғин, коврак, қора саксовул, биюрғун, тетир, сарсазан, илоқ ва бошқа бор. Баҳорда эфемер, эфемероидлар ўсади. Ҳайвонот дунёси чўлга хос бўлиб, жайран, сайғоқ, бўри, тулки, юмронқозиқ, қоплон, Устюрт қўйи, олакўзан, ҳинд асалхўри, қўшоёқ, қумсичқон, турли илонлар, қушлардан тўрғай, қора қарға, хўжасавдогар, қузғун ва бошқа яшайди. Ҳашаротлардан термит кўп. Ноёб ва „қизил китоб“ларга киритилган ҳайвон ва ўсимлик турларини муҳофаза қилиш ва ўрганиш мақсадида Устюрт қўриқхонаси (Қозоғистон ҳудудида) ташкил этилган.

ХХ асрнинг ўрталаригача Устюртнинг фаунасида қуйидаги сутемизувчиларнинг турлари яшаган: оқ қоринли ўқ қулоқ, асалхўр, олакўзан, жайрон, қорақулоқ, манул, Устюрт муфлони, қум мушуги, гепард, леопард. Охирги учта тур ХХ асрнинг ўрталарида бу ерда қириб ташланган деб ҳисобланади. Бироқ, ХХ асрда бу ерда яна муфлон ва леопард аниқланган. 2018-йилнинг кузида олдин йўқ бўлиб кетган деб ҳисобланган Устюрт муфлони платонинг Қозоғистон ҳудудида дрон томонидан топилган[6][7][8]. Устюрт давлат қўриқхонаси 1984-йилдан буён ноёб турларни ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича иш олиб бормоқда. 2020-йилда Ўзбекистон ҳудудида Жанубий Устюрт миллий боғи ташкил этилди.

Табиий бойликлари

Устюрт ҳудуди, асосан, яйлов сифатида фойдаланилади. Бу ерда нефт, газ ва ер ости сувларининг катта захиралари аниқланган.

Ҳарбий синовлар

1980-йилларда Устюртнинг жанубий-шарқий қисмида (Жаслиқ қишлоғи яқинида) кимёвий қурол ва ундан ҳимоя воситаларини синовдан ўтказиш учун мўлжалланган „Саккизинчи кимёвий мудофаа стансияси“ ҳарбий полигони мавжуд бўлган. Полигон Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар: кимёвий синов полки (44105-ҳарбий қисм) ва кимёвий қуролдан ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш маркази (26382-ҳарбий қисм) ҳарбий хизматчилари томонидан юритилган. Полигон 1990-йилларнинг бошида ёпилган[9].

Бундан ташқари, плато ҳудудида бир нечта ер ости, хусусан, 1970-йилларда Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги учта ҳудудида (Манғишлоқ ярим ороли ҳудудидаги Оқтўти, Мулкаман ва Киндикти жойларида) ядровий портлашлар амалга оширилган[9].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Грицина, М. (2019). "Тҳе Cараcал Cараcал cараcал Счребер, 1776 (Маммалиа: Cарнивора: Фелидаэ) ин Узбекистан". Жоурнал оф Тҳреатенед Таха 11 (4): 13470–13477. дои:10.11609/жотт.4375.11.4.13470-13477. ИССН 0974-7893. ҳттпс://www.тҳреатенедтаха.орг/индех.пҳп/ЖоТТ/артиcле/виэw/13470-13477/6190. 
  2. ↑ „Тҳе Устюрт Платеау“. УСАИД. 2020-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
  3. ↑ „Каменный век Устюрта“. человекнаука.cом. 2019-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
  4. ↑ ҳттпс://человекнаука.cом/скотоводй-оҳотники-арало-каспийского-мезҳдуморя-в-средниэ-века&вед=2аҳУКЕwиҚзурҚзев8АҳУwиЙсКҲВ3эБЙ84ЧАWегҚИCРАБ&усг=АОвВаw2хп0Қ6с8Й4зНзКЖХо31ско[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Плато Устюрт“. 2021-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-апрел.
  6. ↑ „Исчезнувший устюртский муфлон запечатлен на камеру дрона в Мангистау“. эхпресс-к.кз (2018-йил 22-октябр). 2018-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
  7. ↑ Динмухамед Бейсембаев. „Леопард впервые попал в фотоловушку в казахстанском заповеднике Устюрт“. информбуро.кз (2018-йил 24-октябр). 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
  8. ↑ Сакен Дилдахмет. „Редкий переднеазиатский леопард поселился на западе Казахстана“. эсқуире.кз (2018-йил 21-ноябр). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Остров заражения“ (2022-йил 12-сентябр).