Usul ad-DIN
Усул ад-ДИН (араб. — дин асослари, ислом асослари) — ислом шариати ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм. Бу илм асосий ҳисобланиб, бошқа диний илмлар унга эргашади. Бу истилоқни биринчи бўлиб Абул Ҳасан алАшъарий ишлатган. У ўз китобини "АлИбона ан усул аддиёна" деб номлаган. Абул Қохир алБағдодий алАшъарий (1037-йилв.э.) "Усул аддин", алЛолкоий (1026-йилв.э.) "Усул усСунна" китобини ёзган. Ақоид масалалари диннинг асли бўлгани учун бу илмнинг фақат номига эмас, ўзига ҳам катта эътибор берилган. Мусулмонлар учун Усул ад-ДИНд.ни ўрганиш катта аҳамиятга эга бўлган, уни билмаган одамнинг ибодати ҳам дуруст бўлмаслиги ҳаммага уқтирилган. Ҳозирги пайтда, "Усул ад-ДИНд." истилоҳи кам қўлланади, унинг ўрнига "ақоид" сўзи ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
УСУЛ ад-ДИН
Биринчи, Тавҳид усули. Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу э'тиқодда мустаҳкам туриш.
Иккинчи, Адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.
Учинчи, Амомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.
Тўртинчи, Нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо ва ул зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.
Бешинчи, Амру ма'руф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад умматига амр этган (фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ.
Олтинчи, Наҳйи мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш.
Еттинчи, Тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, Ҳақ йўлдаги э'тиқоди соф, иймони мукаммал бўлган барча уламолар, намоз ва рўзасини қазо қилмовчи, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.
Саккизинчи, Табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.
==