Усунлар - Марказий ва Ўрта Осиёдаги кўчманчи қабилалар. У. хитой манбаларига кура, мил. ав. ИИИ асрда юэйжилар билан бирга Дунхуан (Дўнгхуанг) билан Тангритоғнинг шарқи, Қоронғу тоғ (Кунлун)нинг шимолидаги Чилан тоғи орасидаги кичик бир давлат аҳолиси бўлган. Мил. ав. 177 йил улар юэйжиларнинг тазйиқи натижасида шарққа силжиб, хунлар орасига (ҳозирги Гансу ўлкасининг шим.шарқидаги Эрсин яйлови) бориб жойлашган. У. гунмоси (кунбейи, хони) Нандубей ўлдирилган. Мил. ав. 160 йил унинг ўғли ЛиеЖиаобек ҳунлар ёрдамида юэйжиларни мағлуб этиб, уларнинг ҳудудини эгаллаб ғарбга силжиганлар. Еттисувда улар кучли давлат ташкил этган. Унинг маркази хитой манбаларида Или дарёсининг жанубидаги Чигу (Қирғизистондаги қад. Кизил кўрғон ш.) деб юритилган. Мил. ав. ИИИ асрда Усун хонлиги Фарғонанинг шим.да, Кангқия (Кангюй, Канғ) нинг ғарбида бўлиб, унинг ҳудудига Иссиқкўлнинг шим., Балхаш кўлининг жанубидаги ерлар кирган. У.нинг бир кисми кучмасдан уз юртларида қолган. Археологик маълумотларга кура, В асрда У. юэйжилар билан бирга Хеси юлагида яшашган. У.нинг Хитой билан иттифоқ бўлиб ҳунларга қарши узоқ муддат кураши уларнинг парчаланишига олиб келган. Натижада Усун хонлиги авар (жужан)лардан енгилиб, мил. 404—410 йларда Помир тоғлари атрофига бориб жойлашган. 420—854 йилларда Усун хонлиги аҳолиси 630 минг кишини ташкил қилган. 938 йил мазкур хонлик қорахитойлар хонига божхирож тўлаганлиги ҳақида хитой манбаларида маълумот берилган.

У. чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланишган, уларнинг давлат тузилиши, урфодатлари ҳунлар билан ухшаш бўлган.

Туркий халқлар, жумладан, ўзбек, қозоқ, қирғизлар таркибига кирган уйшун қабиласи У. билан айнан бир деб тахмин этилади.