Утамаро Китагава [1753, Кавагоэ — 1806.30.10/19.6, Эдо (ҳозирги Токио)] -япон рассоми, рангли ксилография устаси. Укиёэ мактабининг йирик вакили. Эдода ижод қилган. У. асарлари колоритида ранг (мас, қоғознинг оқ туей ва бошқалар)дан маҳорат билан фойдаланган, япон ксилографиясида илк бор аёлларнинг кўкраккача бўлган портретларини яратган, аёлларнинг руҳий ҳолатларини майин оқувчан чизиқ „ ларда юксак маҳорат бн тасвирлаган. У. ҳунармандлар ҳаёти мавзуида асарлар, манзаралар яратган, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тасвирлаган ("Ҳашаротлар ҳақида китоб" гравюралар албоми, 1788 ва бошқалар); бироқ у бидзинга (гўзал аёлларни тасвирлаш) жанрида яратган асарлари билан шуҳрат қозонган ("Тикаётган аёллар", 1790-йиллар; гейшаларга бағишланган "Ёсивар яшил уйлари йилномаси" гравюралар албоми, 1804 ва бошқалар).